Бир кадр билан: ЦУМ Қирғизистоннинг термасини «ушлаб туришни» сўради. Аммо қаеридан?

428
Сурат: «Короче» телеграм канали

ЦУМнинг фасадидаги «Подержи команду вместе с нами» (русчадан ўзбекчага ўгирганда “Жамоани биз билан бирга ушла” деган маъно бериб қолган. Тўғриси “Жамоани биз биз билан қўлла” бўлиши керак эди) деган ибора ёзилган баннер Қирғизистон ва Тожикистон термаларининг ўртасидаги учрашувга бир оз вақт қолганда пайдо бўлган. 

Бу ўлкаларнинг терма жамоалари 19-ноябрь куни кечаси 2022 йили ўтувчи футбол бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқичининг доирасида ўйин ўтказишади. 

ЦУМдан «Клооп»га билдиришларича, дизайнер «Поддержи» (ўзбекча  айтганда “Қўлла”) деб ёзиши керак бўлган ва хатони қайта тузатиб қўйган. Бу хато учун дизайнерга ҳайфсан берилган. 

«Шундай бўлиб қолгани учун у жуда ҳижолат бўлди. Аммо биз ҳаммамиз одаммиз, инсон факторини ҳеч ким бартараф қилганича йўқ», — деб билдиришди савдо марказидан.