Хорижий донорлар қирғиз қишлоқларига сув ва канализацияни 7 млрд сомга ўтказишади

563

Сув қувури ва канализация дастлаб 22 қишлоққа 2019 йили, яна 403 қишлоққа кейинги олти йил ичида етказилади. Аммо, қўшимча молиялаш бўлмаса, бу экологик инқирозга олиб келиши мумкин. 

Ҳукумати аппарати билдиришича, 2019 йил охирига қадар мамлакатнинг 22 қишлоғига сув таъминоти тизимлари қурилади.

Бу ишлари «Ичувчи сув билан таъминлаш ва чиқинди сувларни чиқариш тизимларини ривожлантириш стратегиясини» амалга ошириш доирасида ўтказилиб, 2026 йилгача олиб борилади. 

Қишлоқлардаги қурулиш ишлари учун ажратилган 8,8 млрд сомнинг ичидан молиялашнинг 80 фоизини хорижий донорлар беради. 

Лойиҳа донорлари орасида — Осиё тараққиёт банки, Европа таъмирлаш ва ривожлантириш банки, Бутун жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, БМТнинг тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ ҳамда бошқа ташкилотлар бор. 

Стратегияга кўра, сув билан таъминловчи тизимнинг қурулиш ишлари Бишкек, Ўш, Чўлпон-Ота, Қаракўл, Норин, Баткен ҳамда бошқа шаҳарларда якунланиб қолиши керак эди. Мақола эълон қилиниши арафасида «Клооп»нинг таҳририятига бу ишлар ҳақиқатдан бутиб-бутмаганини текшириш имкони бўлмади. 

Стратегияни молиялашнинг умумий қиймати 26 млрд сомни ташкил қилади. Уларнинг 21 миллиарддан ортиғини донорлар бўлиб берган. 

Бу маблағларнинг республикада канализация тизимларининг хавфсиз ва экологик ишлашини таъминлаш учун етмайди. 

«Қишлоқларда сув билан таъминлаш тизимларининг яхшиланиши чиқинди сувларни чиқариш муаммосини ва чиқинди сувларнинг кўпайишига олиб келди, сув манбаларининг бундан кейин булғалинишини бундан кейин бўлмаслиги учун тозалаш ҳамда зарарсизлантириш масалалари техник қарорни талаб қилади. Тармоқ мутахассисларининг ҳисоби бўйича қишлоқ ерида сув билан таъминлаш ва чиқинди сувларни чиқариш инфратизими учун керакли инвестициянинг кўлами 64,7 млрд сомга яқинини ташкил қилади», — деб айтилади стратегияда.

Яқинлаб келаётган экологик катастрофанинг олдини олиш учун Қирғизистон ҳукумати яна 40 млрд сомга яқин маблағни қайдан олиши бўйича стратегияда ҳам, ҳукуматнинг пресс-релизида ҳам ёзилмаган.