Қамоқдаги собиқ депутат Садир Жапаров президентдан шафқат сўради

442

Собиқ депутат Садир Жапаров президент Сооронбай Жээнбековга йўллаган мурожаатида унга икки сабаб бўйича шафқат қилишини илтимос қилган. Биринчиси — сиёсатчи ўзига қарши қўзғалган ишни ўйлаб топилган деб ҳисоблайди. Иккинчиси — унинг оиласи оғир аҳволда турибди. 

Унинг адвокати Шарабидин Токтосунов «Клооп»га берган нтервьюсида тушунтиришича, Жапаров турмада ўтирган вақтда ота-онаси вафот этиб, ўғли авария оқибатида ҳалок бўлган. 

«Ҳозир унинг оиласи оғир аҳволда. У шу сабабдан раҳм-шафқат қилишни сўрамоқда», — деб айтди Токтосунов.

Садир Жапаров — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг бошқарувига қарши чиққан сиёсатчи. 

2018 йили суд Жапаровни Қоракўл шаҳрида ва 2013 йили Саруу қишлоғида  «Қумтўр» олтин еонини миллийлаштириш учун митингни молиялашда айбдор деб топган. 

Суд Жапаров митингчиларни бошқариб турган ва Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олиш бўйича митингчиларга буйруқ берган деб ҳисоблаган. У 11,5 йилга озодликдан ажратилган. 

Кейинчалитк Олий суд бу муддатни бир ярим йилга қисқартирган. 

Каптагаев ўзи эса Жапаровга ҳеч қандай даъвоси йўқ эканини айтиб, жорий йилнинг сентябрида сиёсатчининг ишини қайта кўриб чиқишни сўраган. 

Материалнинг устида ишлаганлар: Алтинай Молдогазиева, Карина Байлярова