Бишкекда «Антошка» кафеси портлаган кундан бир ҳафта ўтгач фаст-фуд сотилувчи жойлар текширила бошлади

422
Сурат: Анна Капушенко

Давлат экотехинспекция 15-ноябрда Бишкекнинг фаст-фуд жойларини ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ текширув бошлади. 

Текширувга 8-ноябрда шаҳар марказидаги «Антошка» кафесининг портлаб ёниб кетиши сабаб бўлган — ўшанда бир киши ҳалок бўлиб, яна 15 киши жабрланган. 

Портлашга газ баллон сабаб бўлган. 

Давлат экотехинспекциядан текширув қанча муддат давом этиши номаълум эканини хабар қилишди  — бу «иш асносида аниқ бўлади».

Аввалроқ муассасадан режадан ташқари текширув Экономика вазирлиги билан келишилгандан кейингина ўтказилишини билдиришган. 

Бунга қадар, 2019 йилнинг январидан бошлаб, Бишкек ҳамда Ўшда фаст-фудларини текшириш вақтинча тақиқланган. Қонун бизнесни ривожлантириш, сармоядорларни ва тадбиркорларни қўллаб, уларга «ижобий» иқлим тузиш мақсадида қабул қилинган эди.