Ататурк паркидаги ҳусусий тадбиркорларнинг ерлари. Улар қандай қилиб ер олишганини тушунтириб беришди

437
Ататурк паркидаги уй. Сурат: «Клооп» учун суратни олган Светлана Зеленская

Яқиндагина «Клооп»нинг журналистлари Ататурк паркидаги ер участкаларини Бишкекнинг ҳукумати узоқ йиллар бўйича давлат ходимларига, судьяларга ҳамда бошқа нуфузли шаҳсларга қандақ қилиб тарқатиб бергани ҳақида суриштирув эълон қилган. 

Бунгача «Клооп» паркдан участкага эга бўлган депутатларҳақида айтиб берган. Бу бу материалда қайси бир вақтда паркнинг ерларига эгалик қилган тадбиркорлар ҳақида сўз қиламиз. 

IT компаниянинг асосчиси 

Кубаничбек Шейитов компьютерларни сотишдаш бошланган Inter-Alliance компаниясини 20 йилдан ортиқ вақт олдин асосланган. Компания охирги беш йил ичида жиҳозларни етказиш бўйича миллион доллардан ортиқ суммага эълон қилинган давлат тендерларини ютиб олган. 

Шейитов майдони 790 квадрат метр ер участкасини 2003 йили бепул олган, шундан кейин паркда ҳовузи бор икки қаватли уй пайдо бўлган. 

«Клооп»нинг журналистлари у қандай қилиб паркдан ерга эгалик қила бошлагани ҳақида изоҳ олишга харакат қилишган, аммо тадбиркор бу бўйича сўзлашувлардан бош тортган. 

Ҳусусий тадбиркор ва собиқ депутат

Бизнесмен ва собиқ депутат Эркин Байсалов Ататуркдаги масжиднинг ёнидаги участкани 2003 йили олган. Мэрияга унга 1440 квадрат метр ер бўлиб берган. Дастлаб Байсалов ернинг вақтинчали эгаси бўлган эди. 

Бироқ 2009 йили у ерни ўзига расмийлаштириб, икки йил ўтгандан кейин эса сотиб юборишга улгурган. Ернинг янги эгаси участкада девор ва видео камералар билан ўралган тўрт қаватли уй қурган. 

Бундан ташқари, Байсалов тўққиз компаниянинг эгаси ҳамда ҳамшерик бўлиб ҳисобланади. У компанияларнинг иккиси ҳеч қандай фаолият олиб бормайди. 

Банкир

Мурат Кунакунов Ататурк паркидан 2008 йили ерга эга бўлган — кўплаган қўшниларига нисбатан, у ерни бекорга олмай, сотиб олган. Қайсидир вақтларда ҳукумат, Кунакунов сотиб олган ер участкасининг ўрнига чет эллик делегациялар учун отель қуришни режалаштирган, бироқ қурулиш маблағ етишмагани сабаб якунланмай қолган. 

Ер сотиб олгандан кейин бир йилдан сўнг Кунакунов участкасида катта уй қуриб, уни турмуш ўртоғига совға қилган. Уни уйининг ёнига виллаларгина эмас, Бош прокуратуранинг биноси ҳам қўшни жойлашган. 

Кунакунов журналистларнинг изоҳ бериш илтимосини эътиборга олмай қўйди. 

Қочиб кетган премьер-министрнинг собиқ турмуш ўртоғи 

Аввал Чинара Исаева премьер-министр ва Бишкекнинг экс-мэри Данияр Усўновнинг турмуш ўртоғи бўлган. Усўнов 2013 йили, паркнинг 11 гектар ерини қурулиш ишларига ўтказиб бергани учун сиртдан 15 йилга кесилган. 

Ўша вақтда Усўнов Даниил Урицкий деган сохта ном билан Белорусияда яшаётганига уч йил бўлган — у бу давлатга 2010 йилдаги революциядан кейин қочиб кетган. 

Аммо, унинг собиқ турмуш ўртоғи паркдаги энг катта учаскаларнинг бирини 2003 йили олган эди — ўша вақтда унга майдони 5557 квадрат метрни ташкил қилган ер бўлиб берилган. 

У кейинчалик яқин жойлашган яна икки участкани сотиб олиб, бир оздан кейин уларни қайта деярлик 150 минг долларга сотиб юборган. 

Чинара Исаева журналистларнинг изоҳ бериш бўйича илтимосига жавоб бергани йўқ. 

Матраимовларнинг опаси 

Чинара Матраимова — бой ва нуфузли Матраимовлар оиласининг аъзоси.  У паркдан 1596 квадрат метр ерни 2008 йили 160 минг долларга сотиб олган. 

У кейинги йили Аида Алимова номли фуқародан қўшни жойлашган участкани совға қилган, аммо Матраимова билан бу аёлни нима боғлаб тургани номаълум. 

Матраимова икки участкани ҳам 2012 йили 191 минг долларга сотган. Уларнинг бирида элита уй, иккинчисида эса бир қаватли уй қурилган. 

«Мазкур ер участкаси қонунларни қаттиқ сақлаш билан бозор баҳосида сотиб олинган. Мазкур ер участкаси паркнинг ҳудуди бўлмаган, унинг устига "яшил ҳудуд" қатори ҳимояда эмас эди. Ака-укаларимнинг ҳаридга ҳеч қандай алоқаси йўқ, мен ўзимни-ўзим таъминлаган одамман», — деб ёзган журналистларга Чинара Матраимова.

Унинг ака-укаларининг бари суриштирув муаллифларининг изоҳ бериш илтимосига жавоб беришгани йўқ. 

Мақола муаллифи: Рустам Халимов