Атамбаевнинг уйига қилинган штурмни текшириш бўйича давлат комиссияси ўз ишини якунлади. Икки аъзо хулосани қўллаб-қувватламадилар

460

Қўй-Тош қишлоғидаги можарони текшириш бўйича давлат комиссияси 31-октябрь куни хулосасини чиқарди. Комиссиянинг  таркибига 21 киши киради, уларнинг ичида жамоат арбоблари, экспертлар, ҳуқуқ тартибот орган ходимлари ва етти депутат бор. 

Ҳозирда хулоса матни таҳрир босқичида, шу сабабдан у эълон қилингани йўқ. 

Аммо комиссия аъзоларининг бири. аниқроғи Конституция палатасининг собиқ судьяси Клара Сооронкулова комиссиянинг хулосасига қарши овоз берди. 

Бу комиссияга кирган Жаркинбек Касимбеков ҳам овоз беришдан ўзини тортган. 

Давлат комиссиясининг иши «муваффақиятсиз»

Сооронкулова «Клооп»га берган интервьюсида комиссиянинг хулосасига қарши овоз берганини тасдиқлади. 

Унинг айтишича, комиссиянинг хулосаси «муваффақиятсиз», бундан ташқари, куч ходимларининг 7-8-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича ўтказган махсус операциянинг муваффақиятсизликка учрагани учун МХДҚнинг ва ИИВ раҳбарларининг жавобгарликлари аниқ ёзилмаган. 

«Шу сабабдан қарши овоз бердим. Хулосага шунчаки хронология ёзилди, аммо ҳуқуқий баҳо берилгани йўқ», — деб билдирган Клара Сооронкулова 24.kgга берган интервьюсида.

Касимбеков эса Kaktus.Mediaга давлат комиссиясининг иши айбланувчиларни тингламай қўйгани учун «мувафаққиятсиз бўлиб қолганини» хабар қилган. «Фарид Ниязовни ҳам, Атамбаевни ҳам тинглашгани йўқ. Мен хатто парлаентнинг мажлисида ҳам қатнашмайман», — деб билдирган Касимбеков.

Комиссия «ҳуқуқий баҳо беришга ҳақли эмас»

Комиссия таркибига кирган депутат Алмазбек Баатирбеков якуний хулосани қўллади. Унинг айтишича, комиссиянинг бошқа аъзоларида шубҳа бўлмаган, ҳулосага эса Сооронкуловагина қарши фикр айтган. 

«Комиссиянинг баҳо беришга ҳуқуқи йўқ. Агар текширув тергов жиҳатидан олиб борилса, улар ўз ваколатларининг ташқарисидан ишлаши керак. [...] Ҳеч қандай гумон туғилмаган. Охирги марта овоз беришаётганда қандай бир таклифлар бўлган, улар киргизилади, ўшанда йиғилиб қўл қўйиб берамиз. Бу айни хулоса, аммо тузатиш киргизиш керак бўлган ерлар бўлган», — деб билдирди у.

Депутат Тинчтикбек Шайназаров ҳам давлат комиссиясининг хулосаси учун овоз берди. Унинг айтишича, хулосанинг тўлиқ версияси 10-ноябрдан кейин тайёр бўлади  — ҳозирча унда таҳрирталаб ерлар бор. 

«Мен мақулман деб овоз бердим, уни тўғри деб ҳисоблайман. Клара Сооронкулова ҳуқуқий баҳо берилгани йўй деб асосламоқда, аммо парламент ҳуқуқий баҳо бера олмайдида, уни ҳуқуқ тартибот органи ва суд қилиши керак. Хронология парламент ва бутун аҳоли нима қачала ва қачон бўлганини тушуниши учун керак», — деди у.

Унинг айтишича, комиссия хулосаси парламентда муҳокама қилиниб, депутатлар қандай хулоса чиқариб, давлат органларига қандай таклифларни бериш кераклигини ҳал қилишади. 

«Жогорку Кенеш сиёсий баҳо беради. Ҳуқуқий баҳони парламент бера олмайди», — деб Билдирди Шайназаров.

Қўй-Тош воқеасини текшириш бўйича комиссия 29-августда ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиевнинг топшириғи билан тузилган. Унинг бошига биринчи вице-премьер-министр Жениш Раззаков тайинланган. 

Комиссия ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари билан собиқ президент Алмазбек Атамбаевни тарафдорларининг ўртасидаги келишмовчиликни текширмоқда. Воқеа 7-августда бўлган. Атамбаевни қўлга олиш вақтида бир  спецназчи ҳалок бўлиб, 100га яқин киши ярадор бўлган.