Бишкек: Уч ёшли бола автомобил тагида қолиб ҳалок бўлди

477

ОАВларнинг маълумотларига кўра, ҳайдовчи болани 3-ноябрда Орозбеков кўчасида уриб кетган. 

«Ҳайдовчи автомобилнинг ортига боланинг юугуриб кирганини сезмай қолган. Оқибатда ҳайдовчи уч ёшли болани босиб кетган», — деб Kaktus.Media нашри ЙХХТББга таяниб билдирди .

Жабрланган бола Миллий госпиталнинг жонлантириш бўлимига етказилган, аммо у ҳушига келмай вафот этган. 

ЙХХТББнинг экспертизаси аварият вақтида ҳайдовчи соғ аҳволда бўлганини кўрсатган. Ҳозирда у вақтинча сақлаш изоляторига киргизилган.