Жээнбеков Ататурк паркидан ер олганини тасдиқлаб, аммо уй қурмаганини билдирди

432

Президент Сооронбай Жээнбеков ўлканинг Оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) бош муҳаррирлари билан учрашув вақтида Ататурк паркидан 2003 йили бепул ер участка олгани бўйича изоҳ берди.

«Клооп»нинг бош муҳаррири Элдияр Арикбаев президентдан вақтида ҳукуматдан олган ерни қийматининг ўрнини тўлдириб берадами ёки йўқми деб сўради. Президентнинг айтишича, унга чиндан ҳам паркдан бепул участка бўлиб беришган, аммо у ерда ҳеч нарса қурмаган. 

«Дарахт ўсмаган, асфальт ер эди. Уй солмаганман. Турар жой қуришга эҳтиёж йўқ эди, ўша вақтда уч хонали квартирам бор эди», — деди президент. Жээнбеков 2007 йили муҳолифатга кетганда участка «бировларга бериб юборилганини» билдирди.

Бироқ, участканинг янги эгалари у ерга уй қуришган, президентга эса  компенсация тўлаб беришган. 

«У ерда қурулиш бошланганда, қариндошларим  Ататурк паркида уй қуряпсанми ё йўқми деб сўрашди. Мен йўқ деб жавоб бердим. Ерга уй қураётган одам билан гаплашиб, рамзий турда компенсация олганман. Бу бўйича ҳужжатларнинг бари юристда, тўлиқ маълумот беришга тайёр», — деб айтди Жээнбеков. «Клооп» президентнинг айтганлари қанчалик ҳақиқат эканини текширмоқда. 

Шунингдек президент депутатларга ер участкалари сиёсатчи Алтай Бўрубаевнинг ёрдами билан бўлиб берилганини билдирди. Аввал Жээнбеков унинг ўринбосари бўлган. 

Қирғизистоннинг Ер кодекси фуқароларга мамлакатдан умрида бир марта ер участкаси олишга йўл беради. Бироқ, айни вақтда, қонун барча жамоатчилик ерларини, шунингдек паркдаги участкаларни ҳам ҳусусий мулкка беришни тақиқлайди. 

Аввалроқ, паркдан участканинг берилиши бўйича бошқа сиёсатчи ҳам изоҳ берган — Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеев. Аввалги шаҳар раҳбарининг айтишича, унинг отсаси Восток-5 кичиктуманидаги олинган ернинг ўрнига парк ҳудудидан участка олган. Экс-мэр қўшимча қилишича, унинг отаси паркдан олган участкага қурулиш қилмай, уни муниципал мулкка қайтариб берган. 

Нариман Тулеев Бишкек шаҳрининг мэрлик хизматидан ишлаб турганда Ататурк паркидаги 21 ер участкасини ҳусусий томонларга бўлиб берган. Участкаларнинг бири унинг отасига ҳам теккан.