Собиқ мэр Тулеев отасининг Ататурк паркидан олган ери ҳақида айтиб берди

436

Бишкек шаҳрининг эски мэри Нариман Тулеев отаси Ататурк паркидан ер участкасини 2004 йили олганини билдирди. Унинг айтишича, ўша вақтда судьялар Шарқий-5 кичик туманидаги олган ерларининг ўрнига суднинг қарори билан шу ерни олишган.

Собиқ мэр Kaktus.Media нашрига берган интервьюсида билдиришича, унинг отаси Ташболот Тулеевге ер участкасини бериш ҳақидаги қарорни 15 кишидан иборат комиссия чиқарган. 

Тулеев тушунтиришича, унинг отаси Шарқий-5 микротуманидаги олинган ернинг ўрнига парк ҳудудидан участка олган. У далил қатори таҳририятга суд қарорининг суратларини ҳам берган  — унда мэрия унинг отасига ер бўлиб бериши керак бўлган. 

Экс-мэр қўшимча қилишича, унинг отаси паркдан олган участкага қурулиш қилмай, уни муниципал мулкка қайтариб берган. 

«Уни ноқонуний бирор нарсада айблаш нотўғри деб ҳисоблайман. Шунингдек бунга жиддий эътибор қилиш ҳам  [нотўғри], чунки шаҳар хизматлари ўз ишларини холис бажариб, суднинг қарорининг ижросини таъминлаб беришган», — деди у.

Тулеев қўшимча қилганидек, у шаҳарнинг раҳбарлик хизматида ишлаб турганда «Ататурк номидаги парк учун бир қатор кураш юрган эди».

«Ўша вақтда Ататурк паркини фаол қурғатишган,  ирригация тармоқ бузилган, дарахтларнинг томирларига нефть маҳсулотларини қуйиш фактлари аниқланган», — деб айтди собиқ мэр. 

У паркни тартибга келтиришни топширганини ва «бир йилга етмаган оралиқда» у ерда фонтан қурулиб, бундан ташқари йўлаклар, ўтирғичлар ва чироқлар таъмирланганини қўшимча қилди. 

Ататурк паркидаги ерларнинг берилиши

Нариман Тулеев Бишкек шаҳрининг раҳбарлик хизматида 2008 йилдан 2010 йилгача ишлаган. «Клооп»нинг журналистлари у шаҳарни бошқариб турган вақтда паркдан ҳусусий шаҳсларга 21 ер участкасини бўлиб берганини аниқлашган. 

Дастлаб, 2008 йили у ҳозирги Бош прокуратура биносининг атрофидаги участкаларни сотган. Аввал бу ерлар чет эллик делегациялар учун меҳмонхона мажмуасининг қурилиш ишига деб президентнинг иш бошқармасига бўлиб берилган. Тулеев шунингдек паркнинг чет қисмидаги икки ер участкасини ҳусусий мулкка берган. 

Тулеев турар жой билан бизнес-марказни қуриш ўйланган 600 квадрат метрлик майдони бор бир ер участкасини ўзининг отасига бўлиб берган. Иккинчи участкани Талантбек Усупбеков олган. У 2017 йилнинг охирида «Дос-Кредобанк»нинг акционери бўлган. Ўша вақтда директорлар кенгашининг етакчиси Тулеевнинг ўғли бўлган — у кейинчалик банкнинг бош  акционери бўлган.

2012 йилнинг июнида, ўша вақтда парламентнинг депутати бўлиб турган Нариман Түлеев коррупция бўйича қўлга олиниб, унга нисбатан алоҳида иш асносида қамоққа олиш ҳукми чиқарилган. У 2016 йили бўшатилгандан кейин, ҳукумат унга ва унинг қариндошларига тегишли бўлган кўчмас мулк билан қимматбаҳо автомобилларни конфискациялаган. Тулеев отасига берган ер ҳам олинган. Ҳозир у участка мэрияга тегишли ва бўшлигича қолмоқда 

Тулеев ўзи эса бу бўйича «Клооп»га ҳам, Kaktus.Media нашрига ҳам изоҳ бергани йўқ.