Кун цитатаси: Вице-премьер Боронов Қирғизистоннинг ташқи қарзларидан қутилиши ҳақида

453
Кубатбек Боронов. Сурат: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати ______________________________________________

«Ҳукумат бу масала бўйича аниқ жавоб берди. Худо хоҳласа қарзни тўлаймиз», — деб келтирди вице-премьер-министр Кубатбек Бороновнинг сўзларини «Азаттык» нашри.

______________________________________________

Боронов билдиришича, Қирғизистон ташқи қарзларидан қутулиш учун бошқа ўлкаларга ўз ерларини бермайди. Бу жавобга парламентнинг  вице-спикери Аида Касималиева қаноатланмай, ҳукуматда «қарзни тўлаш масаласи бўйича режа ва аниқ тасаввур йўқ» деб билдирди.

Қирғизистонга пул кўп берган йирик ўлкаларнинг ичига Хитой киради — насияларнинг умумий қиймати 1,7 млрд доллардан ортиқ маблағни ташкил қилади, бу ўз вақтида барча ташқи қарзларнинг деярлик ярмига баробар.

Глобал ривожланиш маркази аналитик ташкилоти бу қадар йирик қарз Қирғизистонни Хитойнинг олдида «молиявий кучсизлик» аҳволга солади деб ҳисоблайди. 

Хитой ҳукумати ўз навбатида Қирғизистон злкага бўлган қарзни тўлаб битириши кераклигини билдирган — бу ҳақда 2018 йилнинг мартида Хитойнинг элчиси Сяо Цинхуа айтган. Агар Қирғизистон олган қарзини вақтида тўлай олмаса, Хитой халқаро суд орқали ўлканинг истаган активини талаб қила олади.