Бишкек: ИИВ одамнинг юзини танувчи 60 камера ўрнатади

447

Бишкекда одамнинг юзини таниган тизими бор бўлган 60 камера ўрнатилмоқда. Бу маълумот 28-октябрда ИИВнинг охирги тўққиз ой ичидаги ишларнинг натижалари бўйича ўтган йиғинида айтилган. 

Камералар ҳомийлик воситаларнинг ёрдами билан сотиб олингани маълум. Бироқ ИИВ аниқ ким ва қачон пул ажратганини маълум қилгани йўқ. 

ИИВнинг маълумотига кўра, бу камералар Бишкек ШИИБининг Рақамлаштирилган жамоа марказини тузиш доирасида сотиб олинган. 

Муассасанинг матбуот хизмати маълум қилишича, у «жиноят содир этилган ерга тезкор чиқиш, жамоатчилик ҳавфсизлиги, йўл хавфсизлигини таъминлаб, жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш» учун тузилган. 

Ҳозирда бу камералар ўрнатилиб тизимга қўшилмоқда. 

Мазкур камералардан ташқари Бишкекда  «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг доирасида 800 видео кузатувчи камера ўрнатилган. 

Аввалроқ, Қирғизистоннинг ИИВи билан CEIEC Хитой компанияси одамнинг юзини танувчи камераларни Қирғизистонга етказиш ҳақида келишув тузишган. Айни компания халқни кузатиш тизимини Хитой ва Эквадорга киргизган. 

Хитой компанияси Эквадорда ишлай бошлагандан буён бу ўлканинг хавфсизлик ҳудудидаги рейтинги 11-ўриндан 4-ўринга кўтарилган — ўлкадаги жиноятчилик 24 фоизга камайган. Камералар 24 млн. халқи бор бўлган ўлкада куну тун кузатув ўтказади. 

CEIEC — Хитойнинг импорт ва экспорт бўйича миллий корпорация. Бу давлат муассасаси харбий эҳтиёжлари учун продукцияларни ишлаб чиқаради. CEIEC Хитойда жамоат хавфсизлик тизимларини тузган — ҳукумат уларни Шинжондаги уйғур муҳолифатчиларига босим ўтказиш учун қўлланишади.