Суд Турсунбек Акуннинг «Апрел»га қарши қўйган даъвосини рад қилди

379

Бишкекнинг Октябрь туман суди собиқ омбудсмен Турсунбек Акуннинг «Апрель» телеканалига ва журналист Канат Каниметовга қарши қўйган даъвосини кўришдан бош тортди. Бу ҳақда Акун «Азаттык» нашрига билдирди.

Унинг айтишича, суд «материаллар тўлиқ берилмаганлиги» учун шундай қарор чиқарган. Бироқ, Акуннинг фикрига кўра, адвокатида аудио ҳамда видео материаллардан иборат далиллар бор. 

«Биз судга барини олиб бориб бердик. Бироқ Октябрь туман суди аризани кўриб чиқмаяпти. Шу сабабдан биз аризани қайта бошқа туман судига берамиз», — деб билдирди Акун.

У Октябрь туман судидаги бош тортув сабаб Судьялар кенгашига шикоят қилишни режалаштираётганини қўшимча қилди. 

Собиқ омбудсмен Турсунбек Акун «Апрель» телеканали билан журналист Канат Каниметовга қарши 2019 йилнинг июлида арзланган. У телеканалдан 500 минг, журналистдан эса 100 минг сом ундириб беришни талаб қилган. 

Даъвонинг қўйилишига 2019 йилнинг 6-майидаги сюжет сабаб бўлган. Унда Азиз Батукаевнинг қариндоши Хава Хамидова турмуш ўртоғи Акунга криминал авторитетнинг бўшатилиши учун 100 минг доллар бергани ҳақида айтилган. 

Каниметов «Клооп»га берган интервьюсида билдиришича, Батукаевни опасининг интервьюси 2014 йили «МК-Азия» газетасидан олинган, улар уни фақатгина манбани кўрсатиш билан қайта нашр қилишган. 

Батукаевнинг бўшатилиши 

Турсунбек Акун Азиз Батукаевга колониядан чиқиб, ўлкадан қочиб кетишга ёрдам берган деган айбловлар фонида 2013 йили омбудсмен хизматидан кетган. Акун бу айбларни инкор қилиб, кейин Батукаевнинг бўшатилишида собиқ президент Алмазбек Атамбаевни айблаган.

«Қонундаги ўғрини бўшатиш бўйича кампаниянинг бошида Атамбаев турган», — деб билдирган Акун.

Акун қўшимча қилишича, криминал авторитетнинг бўшатилишига президент Атамбаевнинг аппарат раҳбари Данияр Наримбаев ҳамда аппаратнинг бир бўлимининг етакчиси Бусурманкул Табалдиев ҳам алоқадор. Охиргиси ҳозирда «Интерпол» орқали қидирувга берилган.