Бишкекнинг Октябрь туман суди 30-октябрда Икрамжан Илмияновни «Товламачилик» моддаси бўйича айбдор деб топиб, мулкини мусодара қилиш билан етти йилга кесиш ҳукмини чиқарди. Бундан ташқари, унга 160 минг сом жарима солинди. Унинг оқловчиси бу ҳукмдан шикоят қилишини билдирди.
Илмиянов ўзи охирги сўзида ўзига қарши айбни «асоссиз» ва «далилсиз» деб атади.
Ҳукумат Икрамжан Илмияновга қарши 2018 йили жиноят ишини қўзғаган. Ўша вақтда Илмиянов етти модда бўйича гумонланган. Уларнинг орасида «Товламачилик», «Ваколат ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» ҳамда бошқалар. МХДҚнинг маълумоти бўйича, жиноят иши қўзлғалгандан кейин Илмиянов ўлкадан чиқиб кетган, аммо кейин уни қўлга олишиб, Қирғизистонга олиб келишган. Илмиянов судда ўлкага ўз эрки билан қайтиб келганини билдирди.
Терговнинг версияси бўйича, Илмиянов Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олдидаги президентлик штаби етакчисининг ўринбосари бўлиб турганда, 2017 йилнинг августида, «Дизель комплект» компаниясидан «ҳомийлик ёрдами» ҳамда «муокофот пули» турида 150 минг доллар олган.
Атамбаев ва унинг КСДП партияси Илмияновга қарши терговни «сиёсий» деб атаган.
Илмиянов 2009 йили Атамбаевнинг ҳусусий ҳайдовчиси, 2010 йилдаги революциядан кейин эса ёрдамчиси бўлган. 2011 йили Атамбаев президент бўлиб турганда президент аппарати раҳбарининг ўринбосари хизматига тайинланган. Мазкур хизматдан уни «Вечерний Бишкек» газетасининг биносини босиб олишда айблашгандан кейин 2015 йили кетган. Шундан кейин Илмиянов Атамбаевнинг жамоатчилик туридаги маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.