ИИВ раҳбари патрул милициянинг раҳбариятини танқид қилди

418

Ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев 28-октябрда мажлис ўтказиб, унда ҳуқуқ тартибот органларининг  9 ой ичида амалга оширган ишларининг натижалари муҳокама қилинди. 

Жунушалиев йўл ҳалокатларининг сони ўсиб кетгани учун Йўл харакатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармалигининг (ЙХХТББ) фаолиятини танқид қилди.  2018 йилга нисбатан йўл ҳалокатларининг сони бу йил 12 фоизга кўпайган. 

Бўлим бошлиғи Азамат Исроиловга хизмат номувофиқлиги тўғрисида огоҳлантирилиб, вазиятни «имкон қадар тезроқ» тузатиш тўғрисида кўрсатма берилди.

«Қанча фуқароларимиз авария оқибатида ҳалок бўлиб, яна қанчаси жароҳатланмоқда. Бу борада кескин чораларни кўриш кераклигини эслатаман», — деб айтди ИИВнинг етакчиси. 

Бундан ташқари у вазирликнинг асосий фаолияти «аҳолининг милицияга бўлган ишончини оширишга» қаратилади деб билдирди. «Милиция халққа яқин бўлиб, элга хизмат қилиши керак», — деб айтди Жунушалиев.

ЙХХТББнинг етакчиси Азамат Исраилов аввалроқ «йўл халокатлари сонининг ўсиши қўшимча аварияларни ҳисоблашга боғлиқ» деб билдирган.

«Ҳозирда йўл халокатларининг бари (аварияга учраган кишиларнинг бир ери озроқ чизилиб кетса ёки бир оз урилиб қолса ҳам) Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига расмийлаштирилмоқда. Бунгача моддий чиқимларга учраган авариялар ҳисоб журналигагина рўйхатга олиниб, бундай рўйхатдан ўтмас эди», — деб тушунтирган у.

Аммо, аввалроқ ЙХХТББ йўл аварияларининг сонини камайиши ҳақида хабар қилган эди — ўшанда буни қоида бузарликларни аниқловчи «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг ишга кириши билан боғлашган. 

Унда Бишкек шаҳрида камералар ўрнатилган ерларда йўлдаги авто авариялари 52 фоизга, Чуй вилоятида эса 70 фоизга қадар озайган деб айтилган эди. 

«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси 2019 йилнинг 4-мартидан бошлаб ишлай бошлаган. Биринчи босқичнинг якунланиш қисмида одамнинг юзии таниш функцияси мавжуд 800 видео кузатув камераси ўрнатилган.