Бишкекнинг собиқ мэрлари Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимов 4-ноябрь куни Ленин туман судида кўрсатма беришдан бош тортишди.
Уларнинг адвокати Сергей Слесарёв билдиришича, улар «судда оқланишни истамайдилар, чунки бусиз ҳам ҳаммаси маълум бўлиб қолган».
«Асоссиз қўйилаётган айблар учун ўзимизни оқламаслигимиз керак деб ҳисоблашади», — деди у.
Кулматов суд процессини «тартибсизлик» деб атаб, қамалишим ҳақида огоҳлантиришгандан кейин қочиб кетишим ҳам мумкин эди деб билдирди.
«Бироқ мен қочмайман. Бу менинг ўлкам. [...] Бироқ оқланмайман. Мактаб турибди. Айбдорлар ўриндиғида ўтирган бу одамларнинг бари ҳаммасини чин юракдан қилишган. Сизлар бизни қамай оласизлар, аммо биз руҳан эркинмиз», — деди у.
Ибраимов эса суд қандай ҳукм чиқариши тушунарли бўлиб қолганини айтди.
«2017 йили танласанг ҳам танламасанг ҳам бари бир, бир одам президент бўлади деб яхши шиор айтилган. Бу ердан ҳам сизлар биргина ҳукм чиқарасизлар», — деб қўшимча қилди у.
Сиёсатчиларнинг иккиси ҳам аввалги президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин сафдоши. Ҳозирда собиқ мэрлар МХДҚнинг тергов қамоғида ушлаб турилибди.
Атамбаев ўзи ва унинг яқин сафдошлари ҳам турли жиноятларда айбланиб МХДҚнинг тергов қамоғида. Шунингдек собиқ президент ҳам Қўй-Тош воқеасига алоқадор иш бўйича судда кўрсатма беришдан бош тортган.
Экс-мэрларнинг устидан суд
Кулматов 2014 йили Калис-Ордо участкасида мактаб қуришда Хитой грантининг ҳисобидан 2 млн долларни ноқонуний фойдаланганликда айбланмоқда.
Албек Ибраимов эса Бишкекнинг мэрлик хизматида коррупцияга, бундан ташқари, «муниципиал ерни ноқонуний беришга» ҳамда «Солнечный берег» пансионатининг сотилиш бўйича айбланмоқда. Бундан ташқари, унинг исми Кубаничбек Кулматовнинг ишида ҳам фигурант қатори тилга олинмоқда.
Кулматов ва Ибраимов ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан Атамбаевнинг ўртасидаги келишмовчилик фонида қўлга олинишган. Қамоққа олингандан кейин собиқ мэрлар ўзарига қўйилган айбларни «сиёсий» деб аташган.
Улардан ташқари, бу иш бўйича яна 13 киши айбланувчилар қатори ўтмоқда.