Ҳукумат 300 дори-дармон қийматининг тартибга сола бошлайди — улар арзонлаши мумкин

413

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ҳукумат 2020 йилнинг 1-январидан бошлаб «умр учун муҳим» бўлган 300 препаратнинг баҳосини тартибга сола бошловчи  фармонга қўл қўйди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, баҳоларни тартибга солиш «фуқароларнинг чиқимларининг озайишига» ва «ўлка бўйича бирдек баҳонинг қўйилишига» таъсир этади. Шунингдек бу тиббий муассасаларга дори-дармонларни сотиб олишда бир қанча тежашга ёрдам беради. 

Дори-дармон сиёсати бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг консультанти Жилдиз Жумагулова «Клооп»га билдиришича, баҳолар 58 дори-дармон таркибига ўрнатилади. Қирғизистонда улар 300 ном билан сотилади. 

Бу дорилар «яшаш учун муҳим» деб ҳисобланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморларга уларнинг баҳоларини тиббий таъминот бўйича ўрнини тўлдириб беради. Аммо беморлар бу сумма билан дори-дармонларни сотиб олинишини ёпа олишмайди, чунки дорихоналардаги баҳолар қимматлатилган. 

«Бу юрак қон томин касалларини, бронхит астмани, руҳий касалликларни даволашга қўлланилган дори-дармонлар, унинг ичида паллитив ёрдами учун қўлланилувчи — наркотика анальгетиклар ҳам бор», — деб билдирди Жумагулова.

Энди дорихоналарнинг эгалари дориларни рўйхатга олиб, уларни ишлаб чиқарувчи фирмадан қандай баҳода сотиб олинганини кўрсатиши керак бўлади. 

Бундан ташқари, дорихоналар фирма дориларни ЕОИИ ўлкаларига ва фармацевтика бозори Қирғизистонникига нисбатан бошқа мамлакатларга  — Арманистон, Беларус ва Молдовага қандай баҳода сотганини кўрсатиш керак бўлади. 

Мазкур маълумотларга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўрта баҳони ҳисоблаб, логистика учун нархига 10% қўшиб туради. 

«Дунё бўйича 10%га қадар дори-дармонларни етказишга сарфланади. Шундан кейин улгуржи баҳо бўлади — масалан 20% ва чакана 25%», — деб билдирди Жумагулова.

Унинг қўшимча қилишича, соғлиқни сақлаш вазирлиги баҳоларнинг электрон каталогини ташкил қилади ва фуқаролар уларнинг дориларга таклиф қилинган баҳони кўра олишади. «Охирги баҳо кўрсатилади ва дорихоналар дориларни бундан қимматга сота олишмайди», — деди у.