Франциялик фотосүратчи Эллиот Вердье Қирғизистонда тўрт ой юриб, бу вақт мобайнида Иссиқкўлга бориб келган, маҳаллий шахтёрлар, ишчилар ва талабалар, шунингдек болалар уйида яшаётганлар билан танишган.
Унинг саёҳати натижаси «A Shaded Path» сурат лойиҳасига айланган. Буни ўзбекчага «Кўланкадаги йўл» деб таржима қилиш мумкин.
«Лойиҳа бу ўлкадаги авлодлар ўртасидаги фарқни таъкидлайди — йўқотилган Союзга хумор бўлаётганлар билан умуман ғарбдагидек ҳаёт кечираётган ёшлар», — деб суратчи ўз ишини изоҳлайди.
«Клооп»нинг таҳририяти Вердьедан рухсат олиб, ўқувчилар билан суратларини баҳам кўради.