Бир иқтибос билан: Риспаев парламентга ўзига тўқ одам келиши керак деб билдирди 

464
Кожобек Риспаев. Сурат: Жанар Жолдошбаев / RFE / RL

________________________________________________________

«Мен жамоатчиликка қўрқмай айтай, пули йўқ киши сайловда ишлаши қийин экан. [Парламентга] оёққа туриб, озроқ ўзининг бизнесини қилиб қўйиб, оиласи таъминланган бўлиб, ўзига тўқ бўлган одам халққа ишлаб берай деб келиши керак. Ҳозир союз йўқ-да, биз ҳозир бозор иқтисодига ўтганмиз. Масалан, оиласи оч юрса, ўзининг кийими йўқ юрса халқни ўйлармиди?  [Овоз] сотиб олиш эмас, халқлар овозларини сотмасин, аммо асосан тўқ одамлар келиши керак. Оиласини оёққа турғизиб, кучли тадбиркор, яхши одам мамлакатга ҳам яхши хизмат қила олади-да, тўғрими? [...] Пули йўқ бўлса бу ерда қийин бўлиб қолади. Очиғини айтиш керак».

_______________________________________________________

Риспаев «Клооп»га берган интервьюсида билдиришича, парламентга келувчи номзодлар меҳнат йўлидан ўтиб, таъминланган бўлиши керак. Унинг айтишича, у депутатларнинг бизнеси бор бўлиши керак деган фикрда айтмаган. 

Бу Риспаевнинг депутатлар ҳақида айтган биринчи билдируви эмас. У бунгача парламентарийларни «қирғиз халқининг элитаси» деб атаган. Депутатнинг ўша вақтдаги гаплари жамоатчиликда резонанс туғдирган.