Economist.kg нашри парламентнинг депутати Айсулуу Мамашованинг бизнеси бор эканини ва у бир неча фирмаларнинг етакчиси эканини аниқлаган. Мамашова бизнесларга эгалик қилишини декларацияларида кўрсатмаган.
Нашрнинг маълумоти бўйича, Мамашова 2006-2013 йиллари тузилган беш фирманинг ҳамасосчиси ва уларни бошқаради. У икки компаниянинг етакчиси қатори кўрсатилган: улгуржи савдо бўйича Aisu-Lu фирмаси ҳамжа ҳаво йўли билан юк ташиш бўйича «Дасмиа Авиэйшн» ишхонаси.
Бундан ташқари, Мамашова AQUAPARK DASMIA аквапаркининг, DASNUR турагентлигининг ва ҳаво йўли билан ташиш бўйича KIT-TRAVEL компаниясинг ҳамасосчиси.
Барча фирмалар Горький кўчаси 2 манзили бўйича рўйхатга олинган. «Очиқ бюджет»нинг маълумоти бўйича, Мамашованинг Aisu-Lu ва DASMIA икки фирмаси ишлаётган вақтда умуман солиқ тўламаган.
Бошқа KIT-TRAVEL ҳамда DASNUR фирмаларини солиқ тўловчининг идентификация рақамлари йўқ. Биргина «Дасмия Авиэйшн» компанияси бюджетга солиқ тўлаган — 2013 йили 100 сом ва 2017 йили 200 сом.
Мамашованинг бизнеси бўлишига қарамай, у ўзининг 2015-2017 йилларидаги декларацияларида бир ойда 17 минг сомдан 65 минг сомга қадар даромад кўрсатган.
Айсулуу Мамашова 2015-2017 йиллари берган декларацияларга кўра, у шунча бизнеси бор бўла туриб бир ойда 17 минг сомдан 65 минг сомга қадар пул ишлаб топиб турган.
2015 йилги декларацияга кўра, Мамашова 210 минг сомга яқин маблағ ишлаб топган, аниқроғи, бир ойда 17 минг сом. Депутатнинг ҳужжатларида 219 квадрат метрлик квартира ва 166 квадрат метрлик идора бор.
2016 йили Мамашованинг даромади 634 минг сомга қадар ўсган — бу бир ойга 53 минг сомга яқин даромад.
2017 йили Мамашова декларацияда «бошқа мулкларни» кўрсатган ва унинг даромади 738 минг сомгача ўсган — бу бир ойда 65 минг сомга яқин маблағ. Унинг қариндошлари жорий йили 4,83 млн сом пул ишлаб топган, аниқроғи бир ойда 340 минг сом.
Мамашова «24.kg» ахборот агентлигига берган интервьюсида билдиришича, адлия вазирлиги билан солиқ хизматининг маълумот базаларида ёпилиб қолган компаниялар ёзилган.
«Уларни ёпиш жараёни ўтмоқда, аммо биз истагандек тез ёпиш амалга ошмаяпти. Чунки асосчилар таркибида бошқа ўлканинг фуқаролари ҳам бор. Мен бу компанияларни бошқармайман. Улар ишламайди ва даромад ҳам олиб келмайди. Уларнинг реал мақомлари кўрсатилмайди. Натижада, мен беш компанияда асосчи бўлиб ва уларни яшираётгандек бўлиб қолмоқда», — деган у.
Қонунбузарлик
Юрист Фатима Якупбаева «Клооп»га тушунтиришича, фирмани ёпиш процесси «чиндан ҳам кўп вақт олади».
«Ёпилиши ҳақидаги билдирув адлия вазирлигининг сайтида эълон қилиниши керак», — деди Якупбаева.
Унинг айтишича, Мамашованинг ҳамасосчи деган мақомининг бўлиши — бу қонунни бузиш. Қонунга кўра, депутат «тадбиркорликни амалга ошира олмайди». Бироқ, Якупбаева билдиришича, «амалда регламент ҳамда этика бўйича комитет» депутатларни жавобгарлликка тортиш учун «жиддий ҳеч нарса қилмайди»