Жалолобод: Ўгай қизини зўрлашда гумонланган шаҳс икки ойга қамоққа олинди

550

«Турмуш» нашри 23-октябрда Қора-Кўл шаҳрида 49 ёшдаги киши балоғатга етмаган ўгай қизини зўрлашда гумонланаётганини ёзди.

Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасидан «Клооп»га мазкур воқеа бўйича ўсмир қизнинг онаси 17-октябрда ариза билан мурожаат қилганини тасдиқлашди. 

«Қора-Кўл шаҳрининг турғуни мурожаат қилиб, собиқ турмуш ўртоғидан туғилган 2002 йилги қизининг иккинчи эри зўрлаб қўйганини билдирган», — деб билдиришди вилоят милициясидан. 

Мазкур факт Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрида «Зўрлаш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача терговга олинди. Гумондор суднинг қарори билан икки ойга вақтинча ушлаб турилувчи ерга киргизилди.