Қонунчилик палатаси 24-октябрда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни тарафдорларининг аризасини кўриб чиқди. Шикоятни кўриб чиқиш икки кун давом этган.
Судьялар экс-президентлардан дахлсизликни олиш йўл-йўриғини кўрсатувчи қонун Конституцияга зид келиб-келмаслигини текширган. Бундан ташқари, палата қонунни Атамбаевга қарши қўлланиш бўлиб-бўлмаганини ҳақфидаги саволларгаам жавоб бериши керак эди.
Палатанинг қарори бўйича қонун Конституцияга қарши келмайди ва у Атабаевга асосли қўлланилган. Собиқ президентнинг адвокати Нурбек Токтакунов қарорни «кутилган» деб атади.
«Биз ҳозирча президент институтидан мустақил Қонунчилик палатасига ва умуман олганда суд тизимига эга эмасмиз. Қонунчилик палатаси президент институтининг сиёсий манфаатларига кўра қарор чиқариди», — деб билдирди у.
Атамбаевнинг тарафдорлари палатага парламент собиқ президентни дахлсизликдан ва бошқа имтиёзлардан ажратиш бўйича қонунни қабул қилгандан кейин мурожаат қилишган.
Қонун қабул қилингандан кейин дахлсизликни олиш механизми Атамбаевга қўлланилган. Августда Атамбаевни қўлга олиб, ТИЗОга киргизишган. Уни қўлга олиш бўйича махсус операция икки кун давом этган.
Шикоятни ўрганишнинг биринчи куни собиқ президентнинг адвокати судьяларнинг таркибидан Карибек Дуйшеевни «манфаатлар тўқнашуви» сабаб четлатишни илтимос қилган. Дуйшеев аввал вице-спикер бўлган Сооронбай Жээнбековнинг бир йилга яқин маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Аммо палата аъзолари Токтакуновнинг илтимосини «судьяларнинг адолатлилигига таъси этувчи жиддий ҳолат эмас» деб ҳисоблаб рад қилишган.
Судьяларнинг ўзлари Атамбаевнинг президентлиги вақтида Қонунчилик палатасида ишлаган Эркинбек Мамировни четлатишни илтимос қилишган. У ОАВларга дахлсизликни олиш бўйича қарор қабул қилинмай туриб ўз фикрини билдирган. Судьялар у суд этикасини бузди деган асосда Мамировни четлатишган.
Дахлсизликдан ажратиш
Парламентарийлар Атамбаевни дахлсизликдан депутатлар комиссияси унга қарши олти айб қўйиб, Бош прокуратура уларнинг бешини қўллагандан кейин ажратишган.
Асосан Атамбаевга Бишкек ИЭМини янгилашдаги ва иссиқлик электр марказига кўмир етказишдаги коррупция, шунингдек криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилишига иштироки бўйича айб қўйилмоқда.
Атамбаев собиқ тарафдори ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков унинг «оғзини ёпининг бошқа йўлини топа олмай», «ўйлаб топилган айблар билан судлашга» қарор қилганини билдирган.
Парламент Атамбаевни дахлсизликдан ажратишга бир неча кун қолганда, тарафдорлари Ирина Карамушкина ва Асел Кодуранова Қонунчилик палатасига ариза билан мурожаат қилишган. Улар собиқ президентга қарши айбларни қўяётган депутатлар комиссияси ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилаётганини билдирган.