Қозоғистондан Қирғизистонга қувур орқали ёқилғи мойи ноқонуник ташилгани аниқланди

422

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича давлат хизматидан (финпол) билдирилишича, Чуй вилоятининг Кен-Булун қишлоғида узунлиги уч километрлик ерга кўмилган қувур топилган. 

Терговнинг версияси бўйича, қувурнинг ёрдами билан Қозоғизтондан Қирғизистонга ҳар куни 100 тоннадан ортиқ ёқилғи мойи ташиб турилган. Унинг ичида насос, идиш ва бошқа буюмлар бўлган. 

«Айни дамда жиноий схема ташкилотчилари томонидан давлатга етказилган зарарнинг аниқ миқдори, шуниндек бу ишга аралашиб қолган давлат идораларидаги шахслар ўрганилмоқда», — деб билдирилди финполдан.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати 23-октябрда Қирғизистонга автотранспорт билан ёқилғи мойлаш материалларининг айрим турларини ташиб киришга вақтинчалик тақиқ қўйилганини хабар қилган