Санкт-Петербург: Саккиз киши жабрланган йўл ҳалокати иштирокчиларидан бири қирғизистонлик бўлиши эҳтимол 

527

Россия ОАВлари Санкт-Петербургнинг Йўл харакатининг ҳавфсизлиги бўйича давлат инспекциянинг матбуот хизматига таяниб, авария 23-октябрда бўлганини. Йўл кесилишида «Рено» билан «Фольксваген» автомобиллари тўқнашган. 

«Йўл ҳалокатида саккиз киши жабрланди. Етти пиёданинг аҳволи оғир, бироқ енгил даражада. “Рено”нинг ҳайдовчиси оғир аҳволда», — деб ёзди «РИА Новости» нашри.

Йўл инспекциясининг маълумоти бўйича, «Фольксваген» машинасининг ҳайдовчиси қизил светафордан ўтиб, «Рено»ни урган. Шу сабабли иккинчи автомобил оғдарилиб, йўлдан ўтаётган  одамларни уриб кетган.

«Фонтанка» нашри хабар қилишича, «Фольксваген»ни Қирғизистон фуқароси Сухбатулло Қирғизбаев бошқарган. 

«Сухбатулло Қирғизбаев Россияда кўпдан бери яшайди. Петербургга бир неча йил аввал Волгограддан келган. У Ўш шаҳрининг чет қисмидаги Шарқ қишлоқ ҳукуматида туғилган», — деб билдирган нашр.

«Фольксваген»нинг йўловчиси Алишер Қасимжанов НТВ телеканалига берган интервьюсида Қирғизбаев маст аҳволда бўлмаганини ва йўл ҳалокати юз берган вақтда телефонда гаплашмаганини айтган.

«Биз бораётганда телефонда смс ёза бошлаган эдим. Ҳеч нарса эсимда йўқ. Мен [машинадан] олиб чиқишди, ўзимга эндигина келдим», — деб билдирган у.

Жабрланганларни Санкт-Петербургдаги тўрт касалхонага етказишган. «Фольксваген»нинг ҳайдовчиси қўлга олиниб-олинмагани ҳозирча номаълум.