Бир ҳафта ичида Бишкекда бир кило олий навли ун нархи 26 сомдан 30 сомга кўтарилган бўлса, Ўшда эса 20 сомдан 25 сомга ошди. Иқтисод вазирлиги нархлар ошишини қозоқ буғдойининг қимматлаши билан изоҳлади.
Бир ҳафта илгари Бишкекда бир кило унни 26 сомга сотиб олиш мумкин бўлган бўлса, бугунги кунга келиб ҳудди шунча ун нархи 30 сомдан ошди.
Ҳудди шунингдек ҳолат Ўшда ҳам қайд этилди — жанубий пойтахтда бир кило ун нархи 20 сомдан 25 сомгача кўтарилди.
Иқтисод ва антимонополия сиёсати вазирлиги қошидаги рақобатни рифожлантириш департаменти бошчиси Жанбўлўт Айбашев иссиқ сабаб қозоқ буғдойи нархи ошгани учун, Қирғизистонда ун нархи кўтарилганини айтди.
Айбашев сўзларига кўра, Қозоғистон буғдой далаларининг бир қисми куйиб кетгани сабаб Қирғизистон қозоқ буғдойини аввалгидай 11 сомдан эмас, балки 17 сомдан сотиб оляпти.
«Агар бу йил ҳосил мўл бўлса, унга бўлган нарх барқарорлашади», — деди Айбашев.
Ўшнинг марказий бозорида ун сотувчи Камил Осмоналиевнинг айтишича, у авваллари бир қоп унни 900 сомдан сотган бўлса, бугунги кунга келиб 1200 сомдан сотяпти.
Камил нархлар ошиши сабабини билмайди — унинг сўзларига кўра, бир ярим ҳафта ичида ун қиймати чорак баробарга ошган.
Бошқа бир тадбиркор Ақжигит Мамитовнинг айтишича, ўшлик тегирмончилар 2012 йилдан барқарор нарх бўлишини ваъда қилганлар.
Мамитов сўзларига кўра, ун заводлари бир қоп ун нархи 850 сомдан ошмаслигини ваъда қилганларига қарамай, охирги ҳафта ичида ҳар икки кунда ун нархи 100 сомдан ошган.
Иқтисод соҳасида мутахассис Улук Кадирбаев қозоқ унини истеъмол қилиш эҳтиёжи кучли эканини айтди — унинг сўзларига кўра, қирғиз буғдойи «сифатсиз».
«Қозоқ уни сифатли, қаттиқ навли буғдойдан тайёрланади, шунинг учун бизникилар уни сотиб олишади. Бизнинг ун эса унча қаттиқ бўлмаган буғдойдан тайёрланади», — деди мутахассис.
Қадирбаев талқинича, уннинг қимматлаши нон асосий истеъмол маҳсулоти ҳисобланувчи кам таъминанганларга моддий зарар етказиши мумкин.
Муаллифлар: Арзыгуль Кенжеакунова, Шахида Дюшеева, Екатерина Беляева