Атамбаевнинг иши: Тадбиркор Пархати қўлга олиниб, ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхат билан қўйиб юборилди

468

«АКИpress» нашри  Биринчи май туман судига таяниб 14-октябрда тадбиркор Субихи Пархати қўлга олинганини ва ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхат билан қўйиб юборилганини маълум қилган. Пархати Алмазбек Атамбаевга боғлиқ иш бўйича гумонланмоқда — собиқ президент Пархати орқали бир қатор ишхоналарга эгалик қилган дейилган. 

«Биринчи май туман судига Ҳарбий прокуратурасининг Пархатини  қўлга олинишини асосли ва қонуний деб топиш, шу билан бирга ҳеч қаерга кетмаслик турида эҳтиёт чорасини қабул олиш бўйича тавсия тушган. Мурожаат тўлиқ шаклда қаноатлантирилган», — деб билдиришган суддан нашрга. 

Пархати «Жиноятга шерик бўлиш», «Кир даромадларни тозалаш» ҳамда «Коррупция» бўйича гумонланмоқда.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 2017-йили декларациясида Субихи Пархатидан 54 млн сом даромад тушганини кўрсатган. 

Атамбаев президент бўлмай қолгандан кейин депутат Канатбек Исаев парламентарийларни Атамбаевнинг президентлик вақтидаги харакатларига баҳо беришга чақирган. Исаевнинг мурожаатидан президентлик вақтидаги харакатларига баҳо беришга чақирган. Исаевнинг мурожаатидан Пархати Атамбаевдан «Форум» биносини сотиб олгани маълум бўлган. 

Шунингдек, депутат Атамбаев Пархати орқали «Хуасинь», «Терексай Жаштари», «Бизниснур», «АКА Петролеум» ҳамда «АКА Инвест» компанияларига эгалик қилган деб таҳмин қилган. 

Исаевнинг парламентда айтганларидан кейин дарҳол Атамбанв қарши бир неча айбларни кўтариб чиққан комиссия тузилган. Бу айбларнинг бир қисми, унинг ичида Пархатига боғлиқ кейсни Бош прокуратура қўллаб, бу  Атамбаевни экс-президентлик мақомидан ва дахлсизликдан ажратишга сабаб бўлиб қолган. 

«АКА Петролеум» ва «АКА Инвест» компаниялари «Азаттык»нинг 700 млн долларнинг чиқарилиб кетиши бўйича суриштирувида ҳам тилга олинган. Журналистлар бу компанияларни Матраимовларнинг оиласи билан боғлаган. Мазкур компанияларнинг бири Huawei билан бирга «Ақлли шаҳар» лойиҳасини амалга ошириши керак эди, аммо кейинчалик келишув бекор қилинган.