Қирғизистон Монголияни ютиб, гуруҳида иккинчи ўринга кўтарилди — 2022 жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи 

577
Қирғизистон терма командасининг ҳимоячилари иккинчи таймда кўп хатога йўл қўйганига қарамай, ўйиндаги ягона гол пенальтидан кирган. Суратда ҳимоячи Тамирлан Козубаев (№3). Сурат: КРФФ

Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси Улан-Батор шаҳрида Монголия командасини 2:1 ҳисобида ютиб, 2022 йили ўтувчи дунё чемпионатининг саралаб олиш босқичи доирасида ўзининг илк меҳмонда ўйнаган учрашувида ютиб олди. 

Қирғиз футболчилари ўйиннинг биринчи бўлимида катта устунликни қўлга киритиб, бунинг ортидан ўйинда ғалабага эриша олган. 

Ҳисобни 14-дақиқада Гулжигил Аликулов очган: Мирлан Мурзаев ўнг қанотдан тепган тўпини Виталий Люкс ўтказиб юборган, натижада Аликуловга деярлик бўш дарвозага тепиш имконини тузган. 

Қирғизистон иккинчи голни биринчи таймнинг охирида киргизган. Кайрат Жиргалбек ўғлининг жарима майдонидан тепган тўпи монголиялик ҳимоячига тегиб, Мирлан Мурзаевнинг олдига келган — у тўпни дарвозага узатган. 

Иккинчи таймда Қирғизистонда бундай имтиёз бўлгани йўқ. 57-дақиқада монголиялик ўйинчилар пенальтидан гол киргизишган: Валерий Кичин ўзининг жарима зонасида  Оюнбаатирин Мижиддоржага қарши ўйинда қоида бузган, Норжмоо Цеденбал эса тўпни 11 метрлик ердан аниқ дарвозага йўллаган. 

Валерий Кичиннинг фоли Қирғизистон термасининг дарвозасига пенальти белгилашга сабаб бўлган. Сурат: КРФФ

Кучлиров рақибга гол киргизгандан кейин монголияликлар жонланиб, бир қатор ҳужумларни уюштиришган. Ҳужумларнинг бир нечаси қирғиз ҳимоячилари йўл қўйган хатолари сабаб бошланган. 

Ўйиннинг 88-дақиқасида Монголиянинг футболчилари ҳисоб рақамини тенглаштириша оз қолган: Тамирлан Козубаевнинг йўл қўйган хатоси сабаб Наранболд Ниям-Осор қирғиз дарвозабанои Павел Матяш билан юзма-бз чиққан. Аммо Козубаев монголиялик ҳужумчини қувиб етиб, унинг ҳужумини тўхтатиш билан ўз хатосини тузатган.

Қирғизистон саралаш босқичида иккинчи бор ғалаба қозониб, балл бўйича Тожикистон билан тенглашди. Бундан ташқари, киргизган ва қўйиб юборган голларнинг сони бўйича Тожикистонга қараганда имконияти кўпроқ.

Бироқ Тожикистонда яна бир ўйин бор: бугун бу жамоа ўзининг майдонида F гуруҳининг лидери Япония термаси билан учрашади. 

Саралаш босқичининг кейинги циклига гуруҳнинг бир ёки икки кучли жамоаси ўтади. Гуруҳдаги иккинчи ўрин учун Қирғизистон билан Тожикистон курашиши кутилмоқда. Уларнинг ўйини Бишкекда 19-ноябрда ўтади. 

Қирғизистон бунгача 15-ноябрда ўзининг майдонида Япония терма командасини қабул қилади.