Амалдорлар ҳусусий ишхоналарнинг очилиш тадбирига нима учун қатнашган? 

410

Маданият вазири, депутатлар ва амалдорлар 12-октябрда Ўш шаҳрида янги Jannat Resort Osh отелининг очилишида тантанали турда лента кесишган. Эртасига ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ҳам лента кесишга қатнашди — у Бишкекда янги Dasmia фитнес клубини очди. 

Сентябрнинг охирида президент Сооронбай Жээнбеков ҳам халқаро Sheraton меҳмонхонасининг очилишига қатнашган. Биз амалдорлардан нима учун улар ҳусусий ишхоналарнинг очилиш тадбирида қатнашиб юрганини сўраб кўришга қарор қилдик. 

Қорасув туманининг ҳокими Тилек Матраимов

«Мени чақиришди, бизнинг ҳудудда очишди. Баримиз бордик, менгина эмас — у ерда Ўш вилоятининг гумбернатори, шаҳар мэри, Жогорку Кенешнинг депутатлари юришди. Мени отелнинг эгаси Бозулан [Мамазаиров] ўзи чақирди. Меҳмон қатори юрдим. Бу дегани ички инвестиция ҳам, у ерга беш миллион доллар солишди, бу инвестиция, бу туман учун яхши, у ерда даромад солиғи бор. Биз бир-биримизни таниймиз. [Jannatнинг раҳбари] дўстим эмас, у мендан кичик. У мени Қорасув туманининг раҳбари қатори чақирди».

Депутат Улугбек Ормонов

«Бюджетга маблағ, янги иш ўринлари бўлади. У ерда бугунги кунда 30дан ортиқ одамни ишга олишди. Тўлиқ ишга киргандан кейин яна 50ка яқин киши у ерда ишлайди. Шу 50 киши кетмасдан ишлагани, ватанида қолгани сизларнинг фикрингизча тўғри эмасми? Мен ишлаб чиқаришга ёки мана шу каби иш ўринлари тузилган ерларга хурсаднчилик билан келаман. Отель Қорасув туманига қарайди. Бюджетга тушувчи шундай  солқилар билан биз туманни кўтаряпмиз. Бизда Ўзбекистонники каби ўзимизнинг [россиялик бизнесмен Алишер] Усмановимиз бўлмаса ҳам, мана шундай одамлар бор. Jannat — бу қирғиз бренди. У меҳмонхоналарнинг сонини Қирғизистондагина эмас, чет ўлкада ҳам кўпайтиради деб ўйлайман».

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев

«Dasmia этно мажмуасида BIFF-2019 молиявий форум ўтаётган экан. Форум тадбиркорлар тарафидан уюштирилган. Улар ҳукумат раҳбарини қатнашишга таклиф қилишган. У форумда сўзга чиқиб, уларнинг махсус кўргазмасига борди. У ердан ҳукумат раҳбари форум иштирокчилари билан суҳбатлашиб, кейин форумнинг бир неча иштирокчиси унга лентани кесишни таклиф қилди. Бу икки қадам нарида эди. У халқ тўпланиб турганини кўрган, ўтиб бораётиб лентани кесиб қўйиб кетиб қолган», — деб билдиришди ҳукуматдан.

Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашов

Мэрнинг ўзи билан боғлана олмаганимизга қарамай, мэриянинг матбуот хизматидан отелнинг очилишига боришмаганини, чунки тадбир дам олиш кунлари бўлганини «Клооп»га билдиришди. «Бу Ўш билан чегарадош Қорасув туманида бўлган — балки шунинг учун. Аммо биз аниқ маълумотга эга эмасмиз», — деб хабар қилишди мэриядан. 

«Клооп»нинг таҳририяти Ўшдаги Jannat отелининг очилишига қатнашган маданият вазири Азамат Жаманкулов, депутат Тўрўбай Зулпукаров ҳамда ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Узарбек Жилкибаев билан боғлан олмади.