Бир кадр билан: Маданият вазири, депутатлар ва Матраимовнинг укаси Ўшда отелнинг очилишида

382
Чапдан ўнгда: Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашов, маданият вазири Азамат Жаманкулов, бизнесмен Бозулан Мамазаиров, ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Узарбек Жилкибаев, Қорасувнинг ҳокими Тилек Матраимов.

Ўшда 12-октябрда янги беш юлдузли Jannat Resort Osh отели очилди — унинг очилишида қизил лентани маданият вазири Азамат Жаманкулов, парламент депутатлари Тўрўбай Зулпукаров, Улугбек Ормонов ҳамда Қорасув туманининг ҳокими Тилек Матраимов кесишди.

Меҳмонхонанинг очилишига ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Узарбек Жилкибаев ҳамда Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашов ҳам қатнашган. Сарибашов «халқ учун шундай совға учун» ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирган. 

Сўнги икки ой ичида амалдорлар ҳусусий ишхоналарнинг очилишида юришгани бир неча бор кузатилган. Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев 13-октябрда Бишкекда «Dasmia» фитнес клубунинг очилишида қизил лента кесган, 24-сентябрда эса президент Сооронбай Жээнбеков халқаро «Sheraton» отелининг очилишига қатнашган.