Божхона хизмати Матраимов билан муассанинг етакчиси тушган сурат 2015 йили олинганини билдирди

470

Суратни чоп этган биринчи нашр «Дело №» газетаси бўлган. Журналистлар таҳририятга суратни муштарий жўнатган деб билдиришган. 

Фотосуратда эркак кишлардан иборат гуруҳ бор. Уларнинг орасида божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовни таниш мумкин. 

Сурат унчалик сифатли эмас, шунинг учун журналистлар унинг томонида амалдаги божхона раҳбари Алтинбек Торутаев, чапда эса — божхона ҳамкорлиги бўйича Евроосиё иқтисодий комиссиясиннг вазири Нурлан Акматов турибди деб таҳмин қилишган. 

Райимбек Матраимов ўртада

Божхона хизматининг вакилари билдиришича, ушбу сурат 2015 йилда Ўшнинг чекка қисмида олинган.

«Ўша пайтда Райимбек Матраимов Ўш божхонасининг раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган. У 1997 йилдан 2017 йилгача божхона органларининг тизимидаги турли лавозимларда ишлаган»,— деб келтиради муассасанинг сўзларини - дея агентликнинг сўзларини Kaktus Media нашри.

Шунингдек, фотосуратда 2017 йил кузида автоҳалокатдан вафот этган  Шарабидин Марифов ҳам бар экани билдирилган.

Бу нима учун аҳамиятли?

Райимбек Матраимов — Қирғизистондаги кўп вақт давомида халқ кўзига кўринмаган амалдорлардан бири бўлиб келган. Унинг оиласи мамлакатдаги энг бой ва энг нуфузли оилалардан бири деб ҳисобланади, халқ ичида эса уни «Райим миллион» деб аташади.

Райимбек Матраимовга нисбатан жамиятнинг қизиқиши 2017 йилнинг бошида «Азаттык»нинг суриштирувидан кейин кучайган. Ўша вақтда журналистлар Матраимовдан кўчмас мулк, бизнес ва бошқа активларни топишган. Аммо айни вақтда унинг бир йиллик расмий даромади 8,5 минг доллардан бир оз ортиқроқ қийматни ташкил қилиб турган. 

Матраимов 2017 йили кузда божхона раҳбарининг ўринбосарлигидан олингандан кейин очиқроқ бўлиб қолган. У бу қарор устидан судга шикоят қилган. 2019 йилнинг ёзида Олий суд уни хизматига қайтарган. 

Бундан ташқари, Райимбек Матраимов собиқ президент Алмазбек Атамбаевга очиқ қарши чиққан, чунки собиқ президент ўлка раҳбарлик хизматидан кетгандан кейин уни  Сооронбай Жээнбеков билан алоқа учун айблай бошлаган. 

2019 йилнинг баҳорида Матраимовларнинг оиласи қайтадан жамоатчиликнинг диққат марказига тушган — «Азаттык»нинг журналистлари Қирғизистондан чиқарилиб кетган 700 млн доллар бўйича суриштирув чиқаришиб, бунга Матраимовлар алоқадор бўлиши мумкин деб  билдиришган. 

Райимбекнинг акаси ва парламент депутати Искендер Матраимов журналистларнинг далилларини инкор қилиб, суриштирувни «буюртма» деб атаган. Бундан ташқари январь ойида финпол президентининг фармони бўйича  Райимбек Матраимовнинг мулкини текшира бошлаган. Текширув иши қандай босқичда экани ва қачон тугаши бугунги кунгача номаълум.