Кеминда 28 ёшли киши собиқ хотинини зўрлашда гумонланмоқда

353

Чуй ВИИББнинг матбуот хизмати маълум қилганидек, Кеминнинг милицияси собиқ турмуш ўртоғини зўрлашда гумонланган 28 ёшли шаҳсга нисбатан тергов бошлади. Жабрланган аёл 5-октябрда милицияга ариза билан мурожаат қилган. 

«БеспределKG» фейсбук саҳифасида 9-октябрь куни пост чиқарилган, унинг муаллифи зўрлашга гумондор маҳаллий милиция етакчисининг яқин дўсти эканини билдирган. 

«Терговчининг исми Маматбеков Рустам. У [гумонланувчини] қўлга олишга тергов топширма берганини айтмоқда. Аммо уни ушлашмаган, чунки у Азиз исмли  [милициянинг] раҳбарини дўсти бўлади ва уни бошқа ходимлар ҳимоя қилишмоқда», — деб ёзган постнинг муаллифи. 

Чуй ВОИИББнинг матбуот хизматидан эса интернетда эълон қилинган маълумотни хизмат текшируви бошланганини билдиришди «Клооп»га.

«9-октябрьда тергов топшириғига кўра милиция ходимлари тарафидан [гумондор] Кемин ТИИБга олиб келинган. Ҳозирги вақтда у бўлиб ўтган воқеанинг факти бўйича кўрсатма бериш учун Тергов хизматининг вакилларида», — деб қўшимча қилишди матбуот хизматидан.