Полиция қирғизистонликлар қатнашган муштлашув бўйича икки жиноят ишини очди  — Новосибирск

Қирғизистон ИИВининг Россиядаги вакиллиги билдиришича, Новосибирскнинг полицияси Қирғизистоннинг фуқаролари қатнашган оммавий жанжал бўйича икки жиноят ишини очди. Иш «Безорилик» ҳамда «Пул таъма қилиш» моддалари асосида қўзғалган. 

«Ҳудудий органдарга сўроқдан кейин қайта қўйиб юборилган 25 киши етказилган. Жабрланганларнинг беш нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг ичидан икки нафари касалхонага ётқизилган», — деб билдиради ИИВ.

Новосибирскнинг йирик бозори ёнидаги оммавий муштлашув 7-октябрь куни кундузи юз берган. Россия оммавий ахбборот воситаларининг хабарига кўра, воқеа жойида ўқ отишманинг овозлари чиқиб, икки машина ёниб кетган. 

Қирғиз диаспорасининг вакили Жаркинбай Тойтуков «Настоящее время» нашрига берган интервьюсида бозорда асосан Марказий Осиёдан келганлар ишлашини ва улар мевалар сотишини билдирган. Унинг айтишича, сотувчилар «бандитлар» келиб «доимий тўнаб туришган».

«Ўша куни чидамай, юзма-юз кўришишга чақиришибди. Улар тўпланиб келишибди, шулар билан тўқнашув бўлди. Травматика, бир нече киши, бизнинг фуқароларга ҳам тегибди», — деб хабар қилган Тойтуков.

Айни репортажда гувоҳлардан бири маҳаллий «Тамерлан» деган гуруҳ маҳаллий савдогарларни «бир неча йилдан бери тўнаб, тазйиқ кўрсатиб келаётганини» айтган. Унинг айтишича, полиция «жиноятчиларни қўлга олиш ўрнига, қуролли кишиларни келтириб ташламоқда».

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан хабар қилинишича, Новосибирскдаги оммавий муштлашув бўйича иш элчининг шаҳсий назоратига олинган.