Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси, икки йўлтанлалмас ва милицияга совға. Нима бўлмоқда? 

374

Ижтимоий тармоқларда ва айрим қирғиз тилли ОАВларда 8-октябрда Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Эркин Мамбеталиев ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига Chevrolet Suburban йўлтанламасини совға қилгани ҳақида маълумот тарқаган. 

Кейинчалик милициянинг бўлимига ўхшаш кичик бинонинг ёнида икки автомобил тургани тасвирланган видео пайдо бўлган. Бинонинг олдида ҳарбий формадаги 10га яқин киши тизилиб турибди. Яна бир неча формали одам юрганини кўриш мумкин. Шунингдек видеодан фуқаро кийимидаги бир неча кишини кўрса бўлади, улардан бири Эркин Мамбеталиев бўлиши мумкин.

Милиционерлар нима дейишмоқда? 

Дастлаб ОАВларда икки йўлтанламас чегарачиларга берилгани маълум қилинган. Аммо чегара хизматидан совғага автомобил олишганини рад этишди. 

«Суратга кўра, йўлтанламаслар ИИВнинг Баткенда иш олиб боришган ичқи ҳарбийларига берилган», — деб чегара хизматидан билдиришган.

ИИВдан Мамбеталиев тарафидан йўлтанламаслар совғага берилгани бўйича айтилган маълумотни «ёлғон» деб аташди. Вазирлик тарқатган маълумотга кўра, бу икки йўлтанламас «Баткен вилоятининг Қадамжой туманининг милиционерлари тарафидан тўхтатилган».

«Ҳозирда юқорида тилга олинган автомобиллар текширилмоқда», — деб айтилади ИИВнинг баёнотида. Видео мавжудлигига қарамай, вазирликдан «Клооп»га «қўшимча ҳеч нарса айта олишмаслигини» билдиришди.

Кейинчалик ИИВ сайтидан пресс-релизини ўчириб юборган.

Googleдан олинган скриншот, аммо ҳозир саҳифа очилмайди

Баткен ВИИБдан хабар қилинишича, автомобиллар «ойнаклари қорайтирилгани сабаб» тўхтатилган. 

«Бу автомобилларга қоидабузарлик бўйича протоколлар тузилиб, шундан кейин улар эгасига қайтарилган», — деб айтилади идоранинг расмий баёнотида.

Мамбеталиев ким?

Мамбеталиев 2005 йилга қадар собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиси бўлган. Уни криминал авторитет Риспек Акматбаев билан алоқаси борлиги айтилади.

«Азаттык» радиосиннг маълумоти бўйичаа, у уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси деб ҳисобланиб, 2005 йили саккиз кишини ўлдириш айби билан жавобгарликка тортилган. Суд уни умрбод озодликдан ажратган. 

Мамбеталиевнинг қариндошлари ва адвокатлари унинг айби йўқлигини айтишиб, 2010 йили бу иш янги очилган вазиятар бўйича қайта кўрилган. У иш қайта тергов қилингандан кейин қўйиб юборилган.