«Эйр Манас» «техник сабаблар» важидан қатновларни бир кунга бекор қилди

376

«Манас» халқаро аэропортининг матбуот котиби Алия Курбанова билдиришича, «Эйр Манас» авиакомпанияси Бишкек — Ўш ва Ўш — Бишкек рейси бўйича 9-октябрга режалаштирилган олти рейсни бекор қилди. Қурбанова бундай қарор «техник сабаблар» боис қабул қилинганини айтади. 

Бу «Эйр Манас» Бишкек — Ўш рейсини бекор қилаётган биринчи ҳолат эмас. Охирги марта шу каби вазият 25-сентябрда бўлган. Ўша вақтда самолёт бузилганини хабар қилишган.