Миллий банк мобил ҳамён фойдаланувчилари учун мажбурий расмийлаштиришни киргизди

370

Миллий банк етакчиси Толкунбек Абдигулов 8-октябрда регулятор ва алоқа операторлари ўртасида мобил ҳамёнларнинг иши бўйича янги шартнома тузилганини хабар қилди. 

Янги қоидаларга кўра, абонентларнинг бари икки босқичли  аутентификациядан ўтиши керак — бу абонентнинг ўз алоқа операторининг мобил ҳамёнининг хизматларини бундан кейин ҳам фойдаланишда давом эттира олиши учун лозим. 

Мазкур ўзгартириш алоқа операторларининг ҳозирда ишлаётган нақд бўлмаган тўлов тизимларининг барига, «Билайн»нинг “Balance”, «О!» операторининг «О! Акча», «Мегаком»нинг “Megapay” ҳамёнига тегишли. Ҳозирда қирғизистонликлар коммунал ҳақларни, жарималарни ва солиқларни юқорида айтилган ҳамёнларни тўлай олишади. 

«Мегаком» компаниясидан икки босқичли аутентификация қуйидагича ўтишини тушунтиришди: дастлаб мобил ҳамённинг эгаси сим картасини ўз паспортига расмийлаштириши керак, агар у аввал рўйхатга олмаган бўлса. Шундан кейин уни турли «қора рўйхатда» бор-йўғини текширишади.

«Мегаком» ва «Билайн» фойдаланувчилари сим карталарини расмийлаштиргандан кейин «Дос-Кредобанк» орқали ёки компаниянинг офисларида аутентификациянинг иккинчи босқичидан ўта олишади.  «Клооп»нинг журналисти «О!» операториннг вакиллари билан боғлана олгани йўқ. 

2020 йилнинг 1-октябридан бошлаб рўйхатдан ўтказилмаган мобил ҳамёнлар ишламай қолади, ҳисобдаги пуллар эса музлатилади. 

Абдигуловнинг айтишича, операторларда абонентларини ўзгартиришга тайёрлаш учун бир йил муддат бор. 

Айни вақтда мобил ҳамённинг ҳисобини терминаллар ёки банклар орқалигина тўлдириш мумкин  — телефоннинг балансидан электрон ҳамённинг ҳисобига маблағ ўтказиш тақиқи қолдирилди.