«Интернетда тарқаган видео бўйича Garsu Pasaulisнинг адвокати МХДҚни айблади 

417

Литванинг Garsu Pasaulis компаниясининг Қирғизистондаги манфаатларини ифодаловчи адвокати Бактибек Жумашев «Инфоком»нинг собиқ директори Талант Абдуллаевга ўхшаш киши тасвирланган видеони «махсус уюштирилган» деб атади.

7-октябрда эълон қилинган видеода Абдуллаевга ўхшаш одам электрон ташқи паспортларни ясаш бўйича тендерда Garsu Pasaulisнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун 20 минг доллар олганини тан олган. 

Адвокатнинг айтишича, «видеони судга босим ўтказиш учун манфаатдор шаҳслар билан МХДҚ уюштирган». Жумашев видео тергов амаллари вақтида МХДҚ биносида олинган деб ҳисоблайди. 

У шунингдек Garsu Pasaulis вакиллари кимларгадир пул берганини инкор қилди. 

«МХДҚнинг масъул шаҳслари ўз харакатлари билан ҚПКнинг жиноий иш бўйича судгача текширув вақтида олинган маълумотлар ошкор қилинмаслиги керак деган талабларини бузишди деб ҳисоблайман. Қонунбузарлик учун Қилмишлар бўйича кодекснинг моддалари бўйича жавобгарлик кўзда тутилган», — деди адвокат.

МХДҚнинг ўзидан эса Жумашевнинг билдирувига изоҳ беришдан бош тортишиб, видео лавҳанинг тарқалишига алоқалари йўқлигини айтишди. 

«Бизнинг бу видеога алоқамиз йўқ. Ҳозир тергов давом этмоқда», — деб билдирилди МХДҚдан. 

Тендерни текшириш 

МХДҚ электрон ташқи паспортларни ясашга боғлиқ тендердаги хатолар бўйича суриштирувни жорий йилнинг баҳорида бошлаган. 

Апрелда «Инфоком» давлат ишхонасининг етакчиси қўлга олинган — унда тергов муассасанинг раҳбари Талант Абдуллаевни ташқи паспортлар учун бланкларни ясаш бўйича тендерни ютиб олган Garsu Pasaulis компанияси билан «аффилирланган» деб атаган. У май ойида уй қамоғига чиқарилган. 

Қирғизистон махсус хизматининг фарази бўйича, Garsu Pasaulis рақибларига қараганда 253 млн сомга кўп маблағни таклиф қилганига қарамай тендерни ютиб олган. рабастан тендерди утуп алган.

Аммо компаниянинг ўзи Қирғизистон МХДҚсининг айбларини инкор қилган — Garsu Pasaulisдан айбловларни «яширин абсурд туҳмат» деб ҳисоблашиб, «республикани ривожлантириш бўйича умидли дастурларни чиппакка чиқариш» деб аташган.

Шунингдек ДРХ раҳбари Алина Шаикова тендер «мамлакатнинг қонуни доирасида ўтган» деб билдирган. Бироқ кўп ўтмай у мазкур муассасанинг раҳбарлик хизматидан кетган. МХДҚ август ойида уни қидирувга берган.