Матраимовнинг жияни туғилган кунини «Хаят»да нишонлади. Ҳозир у «депрессия»да. Тушунтирамиз

541

Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегменти икки кундан бери Назик Матраимованинг туғулган кунини қизғин муҳокама қилмоқда. У 18 ёшга тўлганини бир неча кун аввал Бишкекдаги «Хаятт» меҳмонхонасида нишонлаган. Айрим фойдаланувчилар қизни ҳимоя қилишча, бошқалари тадбирнинг ўтишини танқид қилишган. Қуйида нима бўлаётганини тушунтириб берамиз. 

Нимадан бошланган? 

30-сентябр куни твиттерда «Райим миллионнинг қизи» туғилган кунини нишонлаётгани кўрсатилган  видеолар тарқатилган.

 

Кейинчалик, ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчилари бу видеода  божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг қизи эмас, балки унинг жияни Назик нишонлаётганини билдиришган. Kaktus Mediaнинг маълумотига кўра, Назик Матраимова - Райимбекнинг синглиси Чинара Матраимованинг қизи.

Баъзи фойдаланувчилар билдиришича, Назик Матраимованинг туғилган куни учун «Хаятт» меҳмонхонасининг биринчи қаватини ижарага олган.

Бироқ, меҳмонхона вакиллари таъкидлашича, бундай хизматлар кўрсатилмайди ва хоҳловчилар фақат алоҳида хоналарни ижарага олишлари мумкин. Меҳмонхонадан Назик Матраимованинг туғилган куни учун қайси зал ижарага олинганлигини ва байрамга қанча одам таклиф этилганлигини айтиб беришдан бош тортишди.

Қизнинг туғилган кунига бориб қўшиқ куйлаган санъаткорлар орасида қўшиқчи Мирбек Атабеков, шунингдек, ПБЛ-75 рэп гуруҳи бўлган. Видеонинг нашр этилиши резонансга сабаб бўлди ва ижтимоий тармоқларда Матраимова ҳақида кўплаб салбий шарҳлар пайдо бўлган.

 Матраимовлар нима дейишмоқда?

Бир неча кундан сўнг, инстаграмда, Назик Матраимованики деб таҳмин қилинган пост эълон қилинган. Унда у туғилган куни атрофида бўлган резонанс ҳақида изоҳ қолдирган. 

«Агар бирор киши яхши кўрган қизига шундай совға қила олса, нимага қилмаслиги керак? агар истак бўлса 25 минг еврони бизнинг ўлкада ҳам икки ойда топса бўлади [...] Сизлар ҳам, ЖК ҳам, президент ҳам, қўполроқ айтганда, менинг оиламга нисбатан бир ёмон нарса айта олмайди. Юмшоқ айтганганда, улар бизнинг дўстлар», — деб айтилади билдирувда.

Аммо кейинчалик парламент депутати Искендер Матраимов пост бўйича изоҳ берган. У инстаграмдаги қизнинг аккаунти — фейк эканини айтиб, «сиёсий ишлар болаларга тегишли бўлмаслиги керак» деб қўшимча қилган. 

«Назик — менинг жияним. У ҳозир бўлаётган воқеалар сабаб депрессияда [...] Қизга аралашишни кераги бормиди? Агар у ўзини бирор нарса қилиб қўйса ким жавоб беради? Университетга бормай, уйдан чиқмаяпти», — деди Матраимов.

Бу нима учун аҳамиятли? 

Депутат Матраимовни жиянининг туғилган куни атрофидаги шов-шув нт ва Президент Сооронбай Жеэнбековнинг жамоатчилик томонидан танқид қилиниши фонида бошланди. Матраимовлар мамлакатнинг энг бой ва таъсирли кланларидан бири деб ҳисобланмоқда ва қирғизлар давлат раҳбарининг ушбу оила билан мумкин бўлган алоқаларидан норози. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг тарафдорлари Жеэнбековни Матраимовлар билан алоқада бўлганликда бир неча бор айблашган. Ҳозир Атамбаев турли айблар билан қамоқда.

Депутат жияни Матраимовнинг туғилган куни атрофида оммавий норозилик парламент ва Президент Сооронбай Жеенбековнинг жамоатчилик томонидан танқид қилиниши фонида бошланди. Матраимовлар мамлакатнинг энг бой ва нуфузли кланларидан бири деб ҳисобланади ҳамда қирғизистонликлар давлат раҳбарининг ушбу оила билан эҳтимолий  алоқаларидан норози. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва унинг тарафдорлари Жеенбековни Матраимовлар билан алоқада бўлганликда бир неча бор айблашган. Ҳозир Атамбаев турли айблар билан қамоқда.

Бундан ташқари, Искандар Матраимов парламент депутати, укаси - Тилек Матраимов Ўш вилояти Қорасув туманининг ҳокими бўлиб ишлайди. Раимбек Матраимов Божхона хизмати раҳбарининг ўринбосари эди, аммо Атамбаевнинг сафдоши собиқ бош вазир Сапар Исаков уни лавозимидан четлатган.

Ярим йилдан бери қирғизистонликлар президентнинг тавсияси билан финпол томонидан Матраимовлар оиласинининг текширилиши қачон ниҳоясига етишини кутмоқда. Бу вақт оралиғида мамлакатда ушбу оила билан боғлиқ бир нечта можаролар ўрин олди.

Май ойида Матраимовлар оиласи томонидан ташкил этилган мусобақада 10 нафардан ортиқ парламент депутатлари, шу жумладан Жогорку Кенеш спикери Дастан Жумабеков иштирок этишган. Бу сабабдан парламент аъзолари жамоатчилик томонидан танқид остига олинган. Бунга жавобан, улардан баъзилари мусобақада иштирок этишда «ҳеч қандай ёмонлик» кўрмаётганини айтишган. Парламент спикери эса Матраимовлар оиласи «халққа хизмат қилади» ва қонун депутатларга бундай тадбирларда иштирок этишни  «тақиқламайди» деб айтган.

Шундан кейин, «Азаттык»нинг журналистлари Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 миллион доллар юзасидан суриштирув эълон қилган. Журналистларнинг сўзларига кўра, бунга Матраимовларнинг оиласи аъзолари алоқадор бўлиши мумкин. Депутат Искандар Матраимов суриштирувни «буюртма» деб атаб, финпол эса сурштирувдаги далилларни текшира бошлаган. 

Сентябр ойининг охирида «Азаттык» оператори Айбек Кулчуманов Ўшда ҳужумга учраган. У Матраимовлар  оиласининг фаолияти тўғрисида навбатдаги суриштирув учун видео тасвирга олаётганда, тўрт номаълум киши уни калтаклаган, шунингдек, видео жиҳозлар ҳамда ҳужжатларни тортиб олишган.

Кейинчалик Ўш милицияси ҳужум қилганлар Райим Матраимов оиласининг «яқинлари» "яқин" бўлганликларини билдирган. Шунингдек, улар ҳам Кулчумановга қарши ариза ёзишиб, уни "шахсий мулкка" тажовуз қилганликда айблашган ҳамда тасвирчининг дрони уларни боғбонининг бошига тушганини айтишган.