Норин: Контейнер мактаб ўқувчилари маҳаллий клубнинг биносига кўчирилди 

428

Норин вилоятининг Кенеш қишлоғидаги контейнер мактабда билим олаётган ўқувчилар 2-октябрда маҳаллий клубнинг биносига кўчирилди. Жорий йилнинг сентябридан бошлаб ўқувчилар ФҲВнинг контейнер шаклидаги мобил уйларида ўқишмоқда, чунки уларнинг мактаби авария аҳволида деб топилган. 

Ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакилининг ўринбосари Жаркин Ибраева ҳозирда болалар ўқиётган клуб таъмирдан чиқарилиб, иссиқлик берилганини хабар қилди «Клооп»га берган интервьюсида. 

«Қишлоқда клуб бор, болалар ўша ерга кўчирилиб ўқишмоқда. Бюджетдан таъмир ишларига 900 минг сом ажратилган», — деб хабар қилди Ибраева.

Жорий йилнинг сентябри бошида интернетда Кенеш қишлоғининг маҳаллий амалдорлари контейнердан ясалган мактабнинг очилиши тасвирга олинган сурат тарқаб кетган. 

Ўша вақтда маҳаллий ҳукумат мактабга деб жами олти контейнер ажратилиб берилганини, унда икки навбат билан 160 ўқувчи билим олаётганини билдиришган. Ўқувчилар яроқли биноларнинг бари банд бўлгани учун контейнерда билим олишга мажбур бўлишган. 

Суратлар эълон қилингандан кейин қирғизистонликлар янги мактаб қуришга маблағ тўплаш ташаббусин илгари суришган. Аммо ҳукумат ёрдамдан бош тортиб, янги мактаб қурулишига бюджетдан маблағ бўлинишини билдирган. 

Бу резонанс асносида маориф вазири Гулмира Кудайбердиева ҳамда ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили Аманбай Кайипов ўз ихтиёри билан ишдан кетиш аризаларини ёзишган. 

Ҳозирда Қирғизистонда 2200дан ортиқ мактабнинг ичидан 190 мактаб авария аҳволида. Архитектура ва қурулиш давлат агентлигининг статс-котиби Самат Борубаев янги мактабларнинг қурулиши ҳамда таъмир учун 13 млрд сомдан ортиқ маблағ талаб қилинишини билдирган.