«Хавфсиз шаҳар» ишлай бошлагандан бери 14 камерани синдиришган 

496

Қирғизистонда ИИВнинг матбуот хизмати маълум қилишича, «Хавфсиз шаҳар» қоида бузарликларни видео аниқлаш лойиҳаси ишлай бошлагандан бери номаълум шахc 14 камерани синдириб, ўғирлаб ёки зиён келтирган. 

«Ўқ отар қуролни қўлланиш билан камераларни отиш фактлари бор, бундан ташқари, тартиб бузарлар шу видео камераларини ўғирлаб кетишгача боришмоқда», — деб билдиришди ИИВдан.

Уларнинг маълумотига кўра, давлатга келтирилган зарар «миллионлаб ҳисобланади», айрим фуқаролар хатто баландга ўрнатилган камераларни ҳам синдиришмоқда. Милиция камераларни синдиришга шубҳалиларни изламоқда, уларга «миллионлаган сомга етказилган зарарни» тўлаб бериш масъулияти юклатилади .

«Тажриба кўрсатадики, видео камераларни жойлаштириш йўқ ҳалокатларининг олдини олиш йўлида ижобий натижаларга олиб келади, буни йўлларда ўлимларнинг ва аварияларнинг сонини камайгани кўрсатиб туради. [...] Инсон умридан қиммат нарса бўлиши мумкинми? Ўйланиш керак», — деб билдирган ИИВ ўз мурожаатида. 

Ҳукумат «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини 2019 йили баҳорида Бишкек ва Чуй вилоятида амалга оширган. Камералар ҳайдовчилар бузган йўл харакатининг қоида бузишларини рўйхатга олади. 

Ҳозирда йўл қоидасин бузгани учун автоҳайдовчиларга 1000 сомдан 5500 сомгача жарима солинади. Парламент депутатлари ўлкада маошнинг озлигини ҳисобга олган ҳолда бир неча бор жарима миқдорларини озайтириш ғоясини қўллаб чиқишган.