«Кечирип коюнуздар!» — Телебошловчи Малахов қирғизистонликлардан кечирим сўради

493

Андрей Малахов теледастурларидан бирида Қирғизистон фуқароси  Исламбек Акбаровни рус миллиардерининг ўғлини буюртма билан ўлдирганликда айблаб, «100 минг доллар [Акбаровнинг] бутун оиласини бахтли қилади, улар умр бўйи бундай пулни топа олишмайди» деб билдирган эди.

Андрей Малахов 1-октябрда ўз кўрсатуви вақтида «таҳририятнинг ва шаҳсан ўзи номидан» қирғизистонликлардан  кечирим сўради. 

«[...] чин юракдан кечирим сўрагим келади. Бизнинг кўрсатувни бутун дунёда кўришади ва биз томошабинларимизни, уларнинг миллатига қарамай, барини бирдек хурмат қиламиз. Кечиринглар!» — деб билдирган Малахов.

У аввалги дастурдаги Қирғизистоннинг фуқароси Исламбек Акбаровнинг иштирокидаги буюртма билан одам ўлдириш бўйича таҳмини  «Қирғизистондаги айрим томошабинларга оғир ботганини» қўшимча қилди. 

«Улар буни 24 ёшдаги Акбаровни буюртма билан одам ўлдиришда айблов деб ҳисоблаб қўйишган. Акбаров ўлимга олиб келган автоҳалокатининг иштирокчиси бўлган», — деди телебошловчи.

Малаховнинг сўзлари қирғизистонликлар орасида салбий фикр туғдирган, кўрсатув чиққан вақтдан уч кун ўтгандан кейин Қирғизистон ТИВи Россия элчилигининг маслаҳатчи вакилини суҳбатга чақирган.