Чегара можаросига боғлиқ митинг ташкилотчиси милиция босимидан шикоят қилди

490

Бу ҳақда Урмат Жанибаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида билдирди.

«Ўтган ҳафтада, бола боқчадаги уч ёшли қизимга штатдаги [формадаги] милиция ходими келиб, қизим ва биз ҳақимизда суриштира бошлаган», — деб ёзган у.

Жанибаевнинг айтишича, болалар боғчаси маъмурияти болалар тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини айтиб, унинг оиласи ҳақида милиция ходимига ҳеч нарса айтиб бермаган.

«Мен буни оилам учун очиқ таҳдид деб биламан, нима қилишимни билмай турибман, чунки улар энг ҳимоясиз жойга зарб беришмоқда- болаларим ва яқинларимга»,— деди Жанибаев.

Унинг қўшимча қилишича, бундан ташқари, милициоенралар «бир фирибгарни қидиряпмиз деган баҳона билан» унинг онасига ҳам келишган. 

«Боткен чегараси бўйича митингнинг бошқа иштирокчиларига қарши ҳам ҳақиқий босим бошланган — [милиционерлар] ота-оналарга, уй бошчиларига, қўшниларга келиб [...] ушбу митингдан чет ўлка изини топишга харакат қилишмоқда», — деб қўшимча қилди Жанибаев.

Бишкек ИИББнинг матбуот хизматидан «Клооп»га хабар қилинишича, Жанибаевнинг ижтимоий тармоқдаги билдирув факти бўйича текширув бошланди. 

«Бу ҳақиқатдан ҳам милиция ходимлари бўлишганми ёки йўқми аниқлаймиз», — деб айтишди матбуот хизматидан. 

Урмат Жанибаев Бишкекда 17-сентябрда бўлиб ўтган митингни уюштирувчиси бўлган. Митинг қирғиз-тожик чегарасида чиққан можаро сабаб уюштирилган. Чегарадаги отишма асносида бир қирғиз ва уч тожик зобити ҳалок бўлган. 

Митингга тўпланганлар ҳукуматдан «қандайдир бир ер бериш ёки алмашиш каби имтиёзларчиз ҳал қилиш бўйича қатъий чоралар кўришни» талаб қилишган. Ўшанда милиция пикетнинг тўрт иштирокчисини қўлга олиб, кейинчалик улар қайта қўйиб юборилган.