Атамбаевнинг тансоқчиси 8-октябргача қамоқда қолдирилди 

579

Бишкекнинг Биринчи май туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиси Канат Сагимбаевни 8-октябрга қадар қамоқда қолдирди. Унинг адвокати суд ҳукмидан шикоят қилади. 

Сагимбаев бўйича суднинг ҳукми 26 сентябрда чиққан. 

Адвокат Замир Жоошевнинг айтишича, Сагимбаевни атайлаб ТИЗО-1га киргизишган, чунки «унга босим кўрсатиб, синдирмоқчи» бўлишяпти: мазкур  тергов қамоғида «ҳарбийларга турли муомала қилиши мумкин бўлган криминалга алоқадор одамлар» ўтирибди.

Жоошевга кўра, қонун бўйича гумондор ҳарбий ходимлар  гауптвахталарда ушлаб турилиши керак. 

Адвокат Сагимбаевнинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига ёки ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тил хатини ўзгартиришга харакат қилишини айтди «Клооп»га, чунки қарорни «адолатсиз ва гуманний бўлмаган» чора деб ҳисоблайди.

Сагимбаев — МХДҚни 9-хизматининг собиқ ходими. У 25-сентябрга ўтар кечаси қўлга олинган. 

У «Альфа» спецнази ходимини ўлдиришда ва яна бошқа моддаларни бузганликда гумонланмоқда.Уларнинг орасида «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Лавозимини суиистеъмол қилиш» ҳамда «Тергов органдари ёки бошқа хизмат органларининг ишига халал бериш» бор.

Бунинг барини, тергов версияси бўйича, Сағимбаев августнинг бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус операция вақтида Қўй-Тошда қилган.

Сагимбаев собиқ президентга давлат тарафидан берилган — собиқ ўлка раҳбарлари Қирғизистонда, агар Атамбаев билан бўлгани каби, бу мақомдан ажратилишмаса умрларининг охиригача ҳимоя қила олишади. Қўй-Тошдаги махсус операциядан бир ой ўтгандан кейин  Сагимбаев «хизматига тўғри келгмагани» учун вазифасидан озод қилинган. МХДҚдан ўшанда Сагимбаев «ички тартибларга қарамай ОАВлар билан боғланганини», хизмат қуролини ўтказиб бермай қўйганини ва махсус техникани қўриқламаганини билдиришган. 

Адвокат Жоошев ўз навбатида, давлат, ҳимоясидаги одамни судлашнинг ўрнига унга миннатдорчилик билдириши керак деб ҳисоблайди. 

«Қўй-Тошдаги воқеаларга қайтадиган бўлсак, у “Альфа”нинг кўплаб ходимини ўлимдан, турли жароҳатлар олишдан қутқариб қолган. Унга миннатдорчилик билдириб, мукофот беришнинг ўрнига уни қамаб, одам ўлдиришда айблашмоқда», — деб айтиб берди Жоошев «Клооп»га берган интервьюсида.