Қандай қилиб Малахов ирқчилик ва далилсиз айблар билан Қирғизистоннинг ғазабини қайнатди?

534

Россиялик телебошловчи Андрей Малахов «Россия-1» давлат телеканалидаги дастурида Қирғизистон фуқаросини россиялик миллиардернинг ўғлини ўлдиришда айблади. Буларнинг барчаси ирқчиликка оид билдирувлар ва Қирғизистон расмийлари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.

Қирғизистонлик Исломбек Акбаров ҳақида сўз қилинган дастур 24- сентябр куни кечқурун берилган. Унда Малахов ва студия меҳмонлари 8-июл кечаси юз берган аварияни таҳлил қилишган. Бу авария оқибатида миллиардер Владимир Маруговнинг ўғли Александр Маругов вафот этган. 

Акбаров мазкур авариянинг яна бир иштирокчиси бўлган.

Теледастур давомида Малахов автоҳалокатни буюртма деб атаб, Акбаровни эса мотоцикл ҳайдовчиси Маруговни қасддан урганликда айблаган. 

«У таксида бир неча ой ишлайди. Унга 100 минг доллар берсанг, улар унинг бутун оиласини, бутун “аул”ни, қариндошларини хурсанд қилишади. Маоши 10 доллар бўлган у ерда, улар умри давомида бундай пулларни топа олишмайди», — деган Малахов.

Малахов дастурнинг охиригача қасддан ўлдириш ҳақидаги гипотезасига қандайдир бир далил келтирмаган. 100 минг доллар рақамини қаердан олганини ҳам тушунтирмаган. 

Дастур чиққан вақтдан уч кун ўтгандан кейин Қирғизистоннинг ТИВи Россия элчилигининг кенгашчи вакилини чақиртирган.

ТИВ олиб борувчи Қирғизистоннинг фуқароси ҳақида «нотўғри» билдирув қилган деб ҳисоблайди.  

«Қирғизистон ТИВининг вакили Қирғизистон-Россия ҳамкорлиги ва стратегия алоқаларини ҳисобга олиб, Россиянинг давлат ахборот воситаларининг журналистларини бундай сўзлари бўйича ҳавотирини билдирди», — деб маълум қилди вазирликнинг матбуот котиби. 

ТИВ вакилларининг элчилик ходими билан суҳбатининг тафсилотлари ошкор қилингани йўқ. 

Қирғизистонликларнинг реакцияси

Малаховнинг айтганлари ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида ҳам кўплаган салбий шарҳларнинг чиқишига сабаб бўлди. 

Қўлланувчилар #MaLOHov хэштеги билан флешмоб бошлаб, олиб борувчидан кечирим сўрашни талаб қилишмоқда. Унинг Инстаграмдаги охирги постлари изоҳлар танқидий изоҳларининг ҳужумига учраган. 

Инстаграмда Малаховга ёзилган изоҳлар

Қирғиз парламентининг депутати Элвира Сурабалдиева Малахов Қирғизистонни камситди деб ҳисоблайди. 

«Малахов шунчаки такаббурлик қилиб қолмай, бутун халқ ҳақида энг ёмон сўзларни айтди, шу билан мамлакатимизни ҳақорат қилди. Бўлиб ҳам буни  биз стратегик шерикимиз деб билган мамлакатнинг ҳамда тилини биз ҚРнинг расмий тили сифатида тан олган Россиянинг фуқароси айтмоқда. Шовинизм», — деб ёзди у твиттерда.

Парламентнинг яна бир депутати Кожобек Риспаев Жогорку Кенешнинг охирги йиғинида Малаховнинг сўзлари бўйича масала кўтарди. 

«Онугуу-Прогресс» фракцияси бу йиғиндан кейин олиб борувчини «сотқин шоумен ва очиқ шовинист» деб атаган билдирув чиқарган.

«Сўзларни нотўғри тушуниб олишган»

Малахов айтганлари учун кечирим сўрамаган, аммо 27-сентябрда ўзи муҳаррир бўлиб ҳисобланган StarHit.ru нашрида колонка чиқарган.

Олиб борувчи «шаҳсий фикри демократик Қирғизистоннинг аҳолисида шунчалик норозилик яратишини» ўйлаб кўрмаганини билдирган. 

Малахов гапимни «нотўғри тушунишган» ва у бунинг учун афсусдаман деб ёзган. 

Айни вақтда Акбаровга одам ўлдириш айби қўйилмаган — у «Тасодифан одам ўлимига олиб келган автоҳалокат» учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. 


«Клооп»нинг таҳририятидан: нима учун биз Малаховнинг сўзларини ирқчилик деб атаймиз?

Малаховнинг сўзларидаги асосий ирқчилик нарративи — бу  дастур давомида у Акбаровни биргина одам ўлдиришда айблай қолмай, қайта-қайта унинг туғилган юртини таъкидлаб эслатиб турган. 

Малаховнинг энг муаммоли гапи — у тасаввур қилинган 100 минг доллардан ким ютиши бўйича айтган вақтидаги «бутун аул» фразасини қўллангани. 

«Аул» — бу рус тили учун жуда бегона сўз. Асосан у «село» деган сўзнинг таржимаси, аммо бу сўз оқ эмас одамлар яшаган қишлоқ эканини таъкидлаб ўтиш муҳим бўлган ҳолатларда қўлланилади. Масалан, кавказликлар ёки осиёликлар яшаган қишлоқ ҳақида айтаётганда. 

Бунинг устига «Аул» сўзини, тўғатмагандек оҳанг билан оқ олиб борувчининг қўллангани — бу ирқчилик.