Қирғиз-қозоқ чегарасида махсус операция вақтида МХДҚнинг ходимларига ҳужум бўлди

480

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари уларга қилинган ҳужум пайтида қирғиз-қозоқ чегараси яқинида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказаётган бўлган.

Ҳодиса 28-сентябр куни соат 3:00 да «Чалдевор-автойўл» ўтказиш назорат пунктида содир бўлган. 24.кgнинг манбаларига кўра, МХДҚнинг ходимлари уларга ҳужум бўлганда назрат пункти ходимини қўлга олишга харакат қилишган. Маълумот бўйича ҳужум қилганлар маҳаллий турғунлар бўлиши мумкин. 

Махсус хизмат вакилларига ҳужум бўлганини МХДҚдан ҳам, ИИББдан ҳам тасдиқлашди. МХДҚнинг ходимлари тошлар билан қуролланиб олганлар томонидан қилинган ҳужумдан енгил жароҳатлар олган.  Жанжални тўхтатиш учун чегарачилар ҳавога ўқ отишган.

МХДҚ ва ИИВ биргаликда тажовузкорларни топиш устида ишламоқда.  «Спутник»нинг маълумоти бўйича,  операция МХДҚнинг коррупцияга қарши хизмати томонидан амалга оширилган - унинг ходимлари Давлат чегара хизмати ходимини таъмагирлик билан пора олганлик учун ҳибсга олишга уринганлар. Чегара хизматидан изоҳ олишнинг иложи бўлмагани учун, воқеага чегара хизмати ходимининг алоқаси бор ёки йўқлигини аниқлаш  имкони бўлмади.