Бир кадр билан: Собиқ Муваққат ҳукумат аъзолари Текебаев ва Чотоновни қутлашди

497
Муваққат ҳукумат аъзолари. Сурат: «АКИпресс»
10 сентябр куни Бишкекда собиқ Муваққат ҳукумат аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда ўтиш даври президенти Роза Отунбаева, молия вазири Темир Сариев, Бош прокурор Азимбек Бекназаров, Президентнинг аппарати раҳбари Эмилбек Каптагаев ва бошқалар иштирок этдилар.

Улар Омурбек Текебаев ва Дуйшонкул Чотоновни колониядан чиқишини табриклаш учун йиғилишди. Текебаев ҳам, Чотонов ҳам Муваққат ҳукуматда ишлаган. 
Азимбек Бекназаровнинг сўзларига кўра, Президент Сооронбай Жээнбеков собиқ Муваққат ҳукумат аъзоларини 14 сентябр куни бўлиб ўтувчи йиғилишга таклиф қилган. 
“Бу сир эмас. Чунки давлат раҳбари ҳокимият эшелонларининг собиқ раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда», - дея қўшимча қилди у. 
Мажлисда 2010 йилда Муваққат ҳукумат таркибига кирган барча сиёсатчилар ҳам қатнашган эмас.
Масалан, 2010 йилда молия вазири бўлган Алмазбек Атамбаев йўқ эди. Ҳозирда у Бишкек иссиқлик электр станциясини модернизация қилишдаги коррупция ва криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича айбланиб тергов ҳибсхонасида ушлаб турилибди.
Учрашувга Муваққат ҳукумат даврида адлия вазири бўлиб ишлаган Аида Салянова ҳам келмаган. Салянова ҳам Батукаевни озод қилиш бўйича судда. 
Муваққат ҳукумат 2010 йилги инқилобдан кейин олти ой давомида ижроия ҳокимияти функцияларини ўз зиммасига олган орган.