«Атамбаевсиз КСДП»: Атамбаевнинг тарафдорлари партиядан чиқарилди 

«Атамбаевсиз КСДП» харакатининг бошчиси Сагинбек Абдрахманов 7-8-августда Қўйтошда бўлган воқега қатнашган депутатлар партиядан чиқарилганини «Азаттык»қа билдирди .

Ўшанда куч ходимлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олишган. Атамбаевнинг тарафдорлари уларга қаршилик кўрсатишган. Штурм вақтида бир спецназчи ва 100га яқин киши жабрланган. 

Абдрахмановнинг айтишича, Атамбаевнинг тарафдорлари партиянинг қаторидан чиқариш қарори сиёсий кенгашнинг йиғинида қабул қилинган. 

«Бировдан ўч олайлик ёки бировга ёмонлик қилайлик, чиқарайлик деган фикр йўқ эди [...] Қўйтошдаги қонли воқеага Жогорку Кенешнинг депутатлари ва бошқа аъзолари қатнашиб қолишган. КСДПнинг қаторидан депутатлар Ирина Карамушкина, Асел Кодуранова, Карамат Орозова, Мурадил Мадеминов ва Анвар Артиков бир овоздан чиқарилди», — деди у.

Абдрахманов уларни партиядан чиқариш бўйича протоколлар МСКга ва парламентга берилишини қўшимча қилди, чунки «партиядан, фракциядан чиқарилсин ва Жогорку Кенешнинг депутатларини чақиртириб олиш керак» деган қарор чиққан. 

КСДП етакчисининг ўринбосари Кундуз Жолдубаева Абдрахмановнинг баёнотини «абсурд» деб атади.

«Сагинбек Абдрахманов ўзи ким? Биз бир йилдан бери унинг партияга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, у ортида КСДПни рейдерлик билан босиб олишга манфаатдор кучлар турган одам эканини айтиб келамиз», — деди Жолдубаева.

Унинг айтишича, Абдрахманов ўзи 2017 йилиёқ КСДПдан чиқарилган. Бунга унинг президентликка ягона талабгор қатори Сооронбай Жээнбековни кўрсатиш ҳақида сиёсий кенгашнинг қарорига қарши бўлиб қўйгани сабаб бўлган. 

«Абдрахманов — шунчаки сиёсий буйруқнинг ижрочиси [...] Бир йилдан бери бўлмаган баёнотларни амалга оширяпти [...] Бу энди абсурд-да. Масалан, бу мен ҳозир йиғилиш қилиб, “Ата-Мекен” партиясидан Омурбек Текебаевни чиқариб юбордим деб айтган каби бўляпти-да», — деб қўшимча қилди Жолдубаева.

КСДП vs. «Атамбаевсиз КСДП»

«Атамбаевсиз КСДП» харакати экс-президент Алмазбек Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг келишмовчилиги ортидан 2018-йилнинг ўртасида пайдо бўлган. .

Апрель ойида Алмазбек Атамбаев Адлия вазирлигининг маълумот базасидаги КСДП раҳбарлигидан йўқолиб қолган — унинг ўрнига Сагинбек Абдрахманов ёзилиб қолган. Абдрахманов Атамбаевдан ўзига партия уставини, муҳрини ва кўчма ҳамда кўчмас мулкларини ўтказиб беришни талаб қилган. 

Кейинчалик Бош прокуратура Адлия вазирлигининг базасида етакчининг исми алмашиб кетганлигига боғлиқ текширув бошлаган. 

Атамбаев ва Жээнбековнинг келишмовчилиги ўлканинг энг йирик партиясини парчалашга олиб келган.КСДП ўзини ҳозирги ҳукуматнинг муҳолифати деб эълон қилган, аммо фракциядаги депутатларнинг кўпчилиги Жээнбековни қўллашади.