Атамбаевнинг тарафдорлари КТРК телеканалида уни туғилган куни билан қутлашни исташган. «Оддий фуқаролар»нинг мурожаатлари туфайли уларга рад жавоби берилди 

КСДПни сиёсий кенгашининг аъзоси Темирлан Султанбеков КТРК каналининг «Арноо концерти» дастурига мурожаат қилиб, эфирдан собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг «Кыргызстаным» («Қирғизистоним») номли қўшиғини беришни илтимос қилишганини билдирди. 17-сентябрда Атамбаев 63 ёшга чиқади. 

«У маълум бир вақтда телевизорни ёқиб, ўзининг туғилган кунида йўқ деганда беш дақиқа суюниб қолиши учун», — деб ёзган Султанбеков.

Бироқ КТРК Атамбаевни табриклаш билдирувини қабул қилишдан бош тортишган. Телеканалнинг бош директорининг ўринбосари Жилдиз Жумабекованинг айтишича, дастур «уч ой таътилда бўлган» ва бу вақтда кўплаган билдирувлар тўпланиб қолган. 

«Дастур ҳафтасига икки марта чиқади. Оддий фуқаролардан келган билдирувлар жуда кўп. Биз уларнинг барини чиқаришга улгуролмаяпмиз», — деб билдирди у.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев бир неча иш, шунингдек коррупцияга боғлиқ иш бўйича терговга олинган. У МХДҚнинг тергов қамоғида 26-октябргача қолдирилган. У вориси Сооронбай Жээнбеков билан келишмовчилик натижасида қўлга олинган.