Ўш шаҳрига Россиядан келган 17 ўқитувчи рус тилини ривожлантирмоқчи

524

Ўш шаҳрига 27-августда Россиядан махсус келишув билан 17 ўқитувчи келган. Улар шаҳардаги рус мактабларига бўлиштирилиб, сентябрдан бошлаб ишлай бошлашди.

Бундай тажриба Қирғизистонда биринчи марта бўлиб ётганини «Клооп»га шаҳар билим бериш бошқармасининг етакчи мутахассиси Венера Давидова билдирди.

«Ўқитувчилар рус тилли мактаблардаги кадр етишмовчилигини тўлиқлаш ва рус тилини ривожлантири мақсадида келишган. Россия ва Қирғизистоннинг маориф вазирликлари бир йилга келишув тузишди», — дейди Загитовна.

17 ўқитувчининг саккиз нафари рус тилидан, етти нафари бошланғич синфларга, иккиси математикадан дарс бериши кутилмоқда. Ўқитувчилар Россиянинг ўқитиш услубини қўлланиб, Қирғизистоннинг ўқиш режаси билан иш олиб боришади.

«Келган ўқитувчиларнинг йўл харажатларини, вақтинча уй-жой ҳақини ҳомий сарфлайди», — деб қўшимча қилишди бошқармадан.

Қирғизистондаги мактабларда 79 мингга яқин ўқитувчи ишлайди. Маориф вазирлиги «Азаттык» радиосига билдиришича, ўлка бўйича информатика,  физика, химия дарсларини ўқитувчи муаллимлар етишмайди.