Карамушкина адвокатлар ҳимоя қилишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди

436

Парламент депутати Ирина Карамушкина 4-сентябрда ИИВга сўроққа чақирилган. У спецназчиларни гаровга олиш иши бўйича фигурант қатори ўтмоқда. Бу 7-август куни куч органларининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш учун қилинган биринчи харакати вақтида бўлган.

Карамушкина ўзи бу манфаатини ҳимоя қилишдан бош тортаётган учинчи адвокат эканини «Клооп»га билдирди. Унинг айтишича, юристлардан бири «ҳукуматнинг босими сабаб» кетиб қолган.

«Мазкур вазият сабабли мен бизнинг йигитларга мурожаат қилдим, уларнинг барида кимдир бор. Улар менга таклиф қилишган. Эртага бошқа адвокат бўлади. Принципли, ривожланган, қатъиятли, сиёсий босимлардан қўрқмайдиган адвокат керак», — деди Карамушкина.

У ёнида адвокат йўқ бўлгани сабаб терговчилар сўроққа олишмаганини қўшимча қилди.

ҚДСП раҳбарининг ўринбосари Кундуз Жолдубаева депутатни Анвар исмли адвокат ҳимоя қилишдан бош тортганини «Клооп»га хабар қилди. «Нима учун экани ҳозирча тушунарсиз. Балки уни қўрқитишаётгандир.  Ҳозир унда [Карамушкина] адвокат ва алоқа йўқ. Адвокат излаяпмиз», — деб қўшимча қилди Жолдубаева.

Бироқ юрист Анвар Курмушиев Ирина Карамушкинани ҳимоя қилишдан бош тортмаганини «Клооп»га билдирди. У Карамушкина сўроққа чақирилганини билмаганини айтди.

«Доимий адвокати [Карамушкинанинг] бор эди. У қаерда эканини билмайман. [...] Мен бош тортмоқчи бўлмаганман. агар керак бўлса уни ҳимоя қилишга тайёрман. Менда иш кўп, аммо доимо [уни ҳимоя қила] олмайман», — деди у.

Ирина Карамушкина — Алмазбек Атамбаевнинг тарафдори. У собиқ президент 9-августда ҳукуматга таслим бўлгандан кейин терговга олинган. Карамушкина бир неча бор сўроққа чақирилиб, 22-августда суд уни уй қамоғига қўйиб юборган.