Милиция майори хизматдан олинди. Унинг укаси Бишкекдаги муштлашув сабаб қидирилмоқда

505

ИИВнинг матбуот хизмати милиция майори хизматидан бўшатилганини  4-сентябрь куни кечки вақт маълум қилди. У Бишкекда 28-августда юз берган муштлашув иштирокчиларидан бирининг акаси экани маълум бўлган. Милиционерлар  муштлашган одамларни қўлга олиб, сўнгра қўйиб юборишган. Натижада улар қочиб кетишиб, милиция қидирув эълон қилган.

«Шахсий манфаатига тўғридан-тўғри алоқаси бор муаммони хал қилиш мақсадида ўзининг лавозимидан фойдалангани учун Чуй ВИИБнинг ходими, милициянинг майори ички ишлар органларидан хайдалди», — деб айтилади ИИВнинг хатида.

Хизматдан бўшатилган майорга нисбатан материал Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига (ЖҚУР) «Лавозимини суиистеъмол қилиш» ва «Жиноятни яшириш» моддалри бўйича рўйхатга олинди.

Бундан ташқари, Ленин ТИИБнинг тергов хизмати раҳбари билан терговчиси хизматларидан бўшатилиб, айни ТИИБнинг инспектори ва ходим ёрдамчисига ҳайфсан берилган.

Бунга қадар премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ИИВнинг раҳбари Кашкар Жунушалиевга воқеа бўлган жойда муштлашганларни қўлга олмай қўйган милиционерларга қарши «тегишли чораларни кўришни» топширган.

Тўрт киши иштирокидаги муштлашув Ахунбаев ва Курчатов кўчаларининг кесилишида 28-август куни эрта билан юз берган. Натижада икки киши оғир жароҳатларни олган Улардан бири кейинчалик комага тушиб қолган, аммо врачлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишган. Иккинчи жабрланувчига операция қилиниши керак. Шифокорлар уларнинг вазиятини «стабил, аммо оғир» деб баҳолашмоқда.