ИИВ Батукаевнинг бўшатилишида гумонланганларга айб қўйди, тергов тугади

521

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати 5-сентябрда маълум қилишича, криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши билан боғлиқ судгача бўлган текширув якунлади. Унинг бўшатилишига гумон қилинганларнинг барчасига айб қўйилди.

«Яқинда якунланган текширувнинг материаллари Бош прокуратурага ҳамда суд органларига ўтказилиб берилади», — деб билдирди муассасадан.

Криминал авторитет Азиз Батукаев 2013-йили «лейкоз» диагнози билан қамоқдан бўшатилган. У қамоқдан чиққандан сўнг тезда ўлкадан кетган ва кейинроқ тиббий ҳужжат сохта экани аниқланган.

Қирғизистон томон Батукаевни экстрадиция қилиш тўғрисида россиялик ҳамкасблари билан суҳбат ўтказганина қарамай бундан натижа чиқмаган.

Ҳукумат 2019-йилнинг ёзида Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш ишини жонлантирган. Бу собиқ президент Алмазбек Атамбаевни собиқ президентлик ва даҳлсизлик мақомидан ажратишга бирдан бир асос бўлиб, орадан бир неча ой ўтгандан сўнг у қамоққа олинган. Унга Батукаев иши билан боғлиқ коррупция бўйича айб қўйилган.

Шунингдек ҳукумат кўплаган амалдорларни уй қамоғига жўнатган. Масалан: Жазони ижро қилиш давлат хизматининг собиқ раҳбари ва депутат Зарилбек Рисалиев, собиқ бош прокурорлар Аида Салянова ҳамда Индира Жолдубаева, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева ва собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов.

Улардан ташқари, Батукаевнинг бўшатилиши тўғрисида иш билан боғлиқ бўлган шифокорлар ҳамда судьялар терговга олинган.